Антальяда ушланиб қолган чартер рейс икки кун ўтиб Тошкентга келиб қўнди

«Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг Анталья—Тошкент йўналиши бўйича кечиктирилган рейси Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида келиб қўнди. Бу ҳақда Telegram’даги «Новости Ташкентского неба» канали хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Борт 21 июль куни кечқурун парвоз қилиши керак бўлган HY-3722 чартер рейси техник сабабларга кўра ушланиб қолганди. 23 июль куни тонгда техник носозликлар бартараф этилгач, «Boeing 767-300» экипажи парвозни амалга оширган ва рейс йўловчиларини Тошкентга олиб келган.

Аввалроқ Миср ва Туркиядан учган самолётлар Тошкент аэропортига қўнолмагани, Ўзбекистондан Қозоғистонга учиши режалаштирилган самолётлар йўналиши мажбуран ўзгартирилгани, Тошкентдан Деҳлига учадиган рейс қолдирилгани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Жамият11:30 | 19.8.22
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Путин ва Си Цзиньпин G20 саммитига боради
Жаҳон11:10 | 19.8.22
Путин ва Си Цзиньпин G20 саммитига боради