АҚШда ҳам болаларнинг маймунчечакка чалиниши кузатилмоқда

АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази болалар орасида маймунчечакнинг иккита ҳолати аниқланганини маълум қилди. Бу ҳақда «ABC News» хабар берди.

Фото: «The New York Times»

Расмийларнинг қайд этишича, ҳозирда иккала бемор ҳам даволанмоқда. Улардан бири чақалоқ экани айтилган. Шифокорлар касаллик уларга бирга яшайдиган қариндошлари орқали юққанини таъкидлаган.

Дунё бўйлаб 14 мингдан ортиқ одам маймунчечак билан касалланган. Улардан 2500 нафари америкаликлардир. Инфекция етмишдан ортиқ мамлакатларда қайд этилган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесуснинг сўзларига кўра, касалликнинг аксарияти жинсий алоқада бўлган европалик эркакларда учрамоқда. ЖССТ касалликнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, унинг тарқалиши билан боғлиқ вазият пандемия даражасига эга бўлмаслигига умид қилмоқда.

Касаллик инфекция аниқланган бемор билан алоқа қилиш, шунингдек, унинг шахсий буюмларидан ҳам юқиши мумкин. Шунинг учун касаллик қариндошлар орасида ҳам аниқланмқода.

Аввалроқ АҚШда маймунчечак ва ковидга бир вақтда чалиниш ҳолати аниқланганди. Шунингдек, ЖССТ маймунчечак болалар орасида аниқланаётганидан огоҳлантирганди.

Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жамият9:51 | 10.8.22
Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Жамият, Жиззах9:27 | 10.8.22
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Жамият9:22 | 10.8.22
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди