Бухоро етакчи, Андижон эса рўйхат сўнгида. Ўзбекистонда энг юқори ҳаво ҳарорати қачон ва қайси ҳудудда кузатилган?

Ўзбекистонда Ер сайёрасининг бошқа ҳудудларида бўлгани каби 2022 йилги ҳаво ҳарорати максимуми тобора ортиб бормоқда. Буни «Ўзгидромет» Жаҳон метеорология ташкилоти (ЖМТ)нинг маълумотлари билан асослайди.

Фото: «Freepik»

Унга кўра, 2014 йилдан бошлаб ҳар бир йил аввалгисидан кўра иссиқроқ бўлиб бормоқда. Кузатувлар бошланганидан буён 2020 йилда жазирама бошқа йилларга нисбатан кучлироқ бўлган. 2011–2020 йиллар эса энг иссиқ ҳаво ҳарорати кузатилган ўн йиллик сифатида эътироф этилган.

Шунга қарамай, ҳар ёзда ҳаво ҳарорати йилдан-йилга чидаб бўлмас даражада исиб кетаётгандек, аввал бунақаси ҳеч бўлмагандек туюлади. Ўзи аслида қандай? Марказий Осиёнинг қурғоқчил зонаси саналган Ўзбекистонда авваллари бу даражада жазирама бўлганми? Бўлган бўлса, қачон ва қайси ҳудудда кузатилган? «Bugun.uz» нашри Гидрометеорология маркази билан ҳамкорликда кўпчиликни қизиқтирган бу каби саволларга жавоб беради.

Ўзбекистонда энг юқори ҳаво ҳарорати кузатилган йил ва ҳудудлар

1. Бухоро

Фото: «Bugun.uz»

Ўзбекистондаги рекорд даражада иссиқлик 1983 йил, Бухоро вилоятининг Оёқоғитма метеорологик станциясида қайд этилган. Ўшанда 49,8 даража жазирама бўлган.

2. Навоий

Фото: «Bugun.uz»

Иссиқлик даражаси бўйича иккинчи рекорд 1983 йил Навоий вилоятининг Машиқудуқ метеорологик станциясида қайд этилган. Ўшанда ҳаво ҳарорати 49,7 даража иссиқ бўлган.

3. Сурхондарё

Фото: «Bugun.uz»

1914 йили Сурхондарё вилояти Термиз метеорологик станциясида ҳаво ҳарорати 49,6 даража иссиқ экани аниқланган.

4. Қашқадарё

Фото: «Bugun.uz»

1944 йилда Қашқадарё вилоятининг Муборак метеорологик станциясида 48,6 даража иссиқ ҳаво ҳарорати қайд этилган.

5. Қорақалпоғистон

Фото: «Bugun.uz»

Кейинги иссиқлик бўйича юқори натижа 2018 йил Қорақалпоғистондаги Тахиатош метеорологик станциясида кузатилган. Ўшанда ҳаво ҳарорати 47,3 даража иссиқни ташкил қилган.

6. Хоразм

Фото: «Bugun.uz»

Худди шу, яъни 2018 йил Хоразм (Хива)да иссиқлик бўйича юқори кўрсаткич 47,0 бўлган.

7. Сирдарё

Фото: «Bugun.uz»

Ўзбекистонда юқоридаги йилларга нисбатан пастроқ, аммо умуман олганда иссиқлик даражаси юқори ҳаво ҳарорати 1944 йил, Сирдарё вилоятидаги Янгиер метеорологик станциясида кузатилган. Ўшанда 46,8 даража иссиқ бўлган.

8. Тошкент вилояти

Фото: «Bugun.uz»

1944 йил Тошкент вилоятидаги Кўкорол метеорологик станциясида 46,1 даража иссиқ кузатилган.

9. Самарқанд

Фото: «Bugun.uz»

Самарқанд вилояти Нуробод метеорологик станциясида 1983 йил 46,1 даража иссиқ қайд этилган.

10. Тошкент шаҳри

Фото: «Bugun.uz»

Гидрометеорология марказининг маълумотига кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати бўйича энг юқори кўрсаткич 1997 йилда кузатилган. Ўшанда 44,6 даража иссиқ бўлган.

11. Фарғона

Фото: «Bugun.uz»

2021 йил Фарғона вилоятидаги Қўқон метеорологик станциясида 44,2 даража иссиқ аниқланган.

12. Андижон

Фото: «Bugun.uz»

Ўзбекистондаги жазирама йиллар бўйича рўйхатни 1978 йил, Андижон вилоятидаги Улуғнор метеорологик станциясида аниқланган натижа якунлайди. Ўша йили ҳаво ҳарорати 43,9 даража иссиқ бўлган.

Шавкат Мирзиёев ХХР ташкил топганининг 73 йиллиги муносабати билан Си Цзиньпинни табриклади
Жамият12:42 | 1.10.22
Шавкат Мирзиёев ХХР ташкил топганининг 73 йиллиги муносабати билан Си Цзиньпинни табриклади
Фермерларни ҳақорат қилган Тошлоқ тумани ҳокимига ҳайфсан эълон қилинди
Жамият12:14 | 1.10.22
Фермерларни ҳақорат қилган Тошлоқ тумани ҳокимига ҳайфсан эълон қилинди
«Ҳозирда Украинани НАТОга қабул қила олмаймиз» — бош котиб Столтенберг
Жаҳон11:47 | 1.10.22
«Ҳозирда Украинани НАТОга қабул қила олмаймиз» — бош котиб Столтенберг
АҚШ Россияга қарши янги санкцияларни жорий этди
Жаҳон11:23 | 1.10.22
АҚШ Россияга қарши янги санкцияларни жорий этди
Запорожьеда автоколоннанинг ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлганлар 30 кишига етди
Жаҳон10:54 | 1.10.22
Запорожьеда автоколоннанинг ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлганлар 30 кишига етди
АҚШга ёпирилган «Иэн» тўфони қурбонлари сони 45 кишига етди
Жаҳон10:36 | 1.10.22
АҚШга ёпирилган «Иэн» тўфони қурбонлари сони 45 кишига етди