Бухородаги далада 9 ойлик чақалоқ ташлаб кетилди

Бухоро вилояти Ғиждувон туманида даладаги шийпонда 9 ойлик чақалоқ ташлаб кетилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Бухоро вилоят Ички ишлар бошқармаси

Маълум бўлишича, 22 июл куни соат 16:07 да вилоят ИИБга туманнинг Кўлижаббор МФЙ Кўхна Найман қишлоғидаги «Шукур Тўхта» фермер хўжалигининг дала майдони ёқасидаги шийпонда тахминан 9 ойлик бола топиб олингани ҳақида маълумот берилган. Унинг туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилгани ҳам айтилган.

Мазкур маълумот Ғиждувон тумани ИИБ Навбатчилик қисмида қайд этилиб, тезкор тергов гуруҳи томонидан ҳодиса содир бўлган жой кўздан кечирилган. Шу билан бирга, кечиктириб бўлмас терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган.

Ҳозирда шахси аниқ бўлмаган бола Ғиждувон туман тиббиёт бирлашмаси болаларни соғломлаштириш бўлимида шифокорлар назоратига олинган. Ҳолат юзасидан туман Ички ишлар бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари амалга оширилмоқда.

Аввалроқ Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида чақалоқ кўчага ташлаб кетилгани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистонда 1 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:35 | 1.10.22
Ўзбекистонда 1 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади