Ҳиндистонда яна бир хавфли касаллик тарқалишни бошлади

Ҳиндистон жануби-ғарбидаги Керала штатида африка чўчқа ўлати тарқалишни бошлади. Бу ҳақда «Times of India» хабар берди.

Фото: «Down To Earth»

Маълум қилинишича, вирус штат туманларидаги иккита фермер хўжалигида аниқланган. Ушбу фермалардан бирида қисқа вақт ичида кўп сонли чўчқалар нобуд бўлган. Шундан сўнг биоматериаллар намуналари ҳайвонлар касалликларига ихтисослашган Бҳопал миллий институтига (NIHSAD) тадқиқот учун юборилган.

Касаллик тасдқиланганидан кейин маҳаллий ҳокимият 300 та чўчқани сўйишни буюрган.

Африка чўчқа ўлати (иситмаси деб ҳам юритилади) чўчқаларнинг энг хавфли юқумли вирусли касаллиги ҳисобланади. У одамлар учун хавф туғдирмайди, лекин қишлоқ хўжалиги саноатига жиддий зарар етказади, чунки уни ҳайвонлар орасида даволаш ва эмлаш мумкин эмас. Касаллик тарқалишини тўхтатишнинг ягона йўли — қатъий карантин чоралари.

Аввалроқ Ҳиндистонда «омикрон»нинг иккита варианти аниқланганди. Шунингдек, Ҳиндистонда иссиққа чидамли вакцина ишлаб чиқилганди.

Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Жамият13:54 | 26.9.22
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Жаҳон13:33 | 26.9.22
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Жамият13:11 | 26.9.22
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
Жамият13:00 | 26.9.22
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади
Жаҳон12:38 | 26.9.22
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади
Ўзбекистонда ипотека кредити ажратиш тартиби соддалаштирилади
Жамият12:24 | 26.9.22
Ўзбекистонда ипотека кредити ажратиш тартиби соддалаштирилади