Лавров Ғарбнинг Россияга қарши «ўйини» ҳақида гапирди

Ғарб давлатлари Черногория ва Шимолий Македонияни Россияга қарши «ўйин»да қуролга айлантиришга ҳаракат қилмоқда. Мамлакат ташқи ишлар вазири Сергей Лавров «Наше кино» ассоциациясига берган интервьюсида бу ҳақда гапирди.

Фото: Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

Дипломатнинг сўзларига кўра, Ғарб бу давлатларни Москвага қарши қилиб, ундан фойдаланмоқчи.

«Ҳозирда черногориялик ва македонияликларнинг Россияга муносабати ва уларнинг сиёсатчиларини Брюссел, Европа Иттифоқи ҳамда NATO’да нима қилишга мажбурлаётгани ўртасида ўзгариш бор. Бу уларни Россияга қарши ўйинда воситага айлантиришга уринишдир», — деган Лавров.

Дипломат Ғарбнинг Черногория ва Шимолий Македонияга нисбатан сиёсатини Украинадаги сиёсати билан солиштирган. У кўп йиллар давомида Ғарб Украина ва бошқа бир қатор Шарқий Европа давлатларида русофобия кайфиятни кучайтирганини қўшимча қилган.

Аввалроқ Лавров Украина армиясини аслида ким назорат қилаётганини айтганди. Шунингдек, дипломат Европа Иттифоқи ва NATO Россияга қарши коалиция тузаётганини маълум қилган.

Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Жамият, Жиззах12:51 | 19.8.22
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Жамият11:30 | 19.8.22
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади