23:16 | 23.07.22 397

Миграция агентлиги Украинадаги урушга жалб қилувчилардан огоҳлантирди

Ижтимоий тармоқда Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқароларини юқори маош эвазига ишга таклиф қилиш тўғрисида эълонлар тарқалди

Тармоқларда Ўзбекистон фуқароларини юқори маош эвазига Россияга ишга таклиф қилиш тўғрисида эълонлар тарқалмоқда. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати эълонлар юзасидан мурожаат билан чиқди.

Фото: «Sputnik»

Ижтимоий тармоқдаги баъзи ахборот каналларида Ўзбекистон ва Қирғизистондан фуқароларни юқори маош эвазига Россияга ишга таклиф қилиш тўғрисида эълонлар тарқалмоқда. Мустақил журналистик суриштирувларда ушбу эълонлар орқали фуқароларни Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятли ҳудудларга жалб қилиш асосий мақсад экани маълум қилинган. Агентлик шу муносабат билан, фуқаролардан хорижда иш таклиф этилаётган норасмий эълонларга ишонмасликни сўраган.

Маълумот учун, Жиноят кодексининг 1541-модда (Чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга кириш, ёлланиш) уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўзда тутилган.

Аввалроқ Хориждаги ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари сони маълум қилинганди. Улар кўпроқ қайси давлатларда ишлаётгани ҳам айтилди.