Ўзбекистон мактабларида ўқувчилар сони ортиб кетишига изоҳ берилди

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш ҳамда Молия вазирликлари умумтаълим муассасаларидаги синфларда ўқувчиларнинг кўплиги ва бу таълим сифатига салбий таъсир кўрсатиши юзасидан ижтимоий тармоқларда билдирилаётган эътирозларга муносабат билдирди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, бугунги кунда республика бўйича умумтаълим мактабларида синфлардаги ўқувчилар сони ўртача 25 нафарни ташкил этади. Бироқ айрим мактабларда ушбу кўрсаткич 40 нафар бўлса, айримларида 20 нафар.

Вазирликларнинг Тошкент шаҳри бўйича таҳлилига таяниладиган бўлса, синфлардаги ўқувчилар сони ўртача 31 нафарни ташкил этади. Аммо алоҳида таълим муассасалари кесимида олиб қаралганда 78 та мактабда синф тўлиқлиги 30 нафардан кам, 23 та мактабнинг синфларидаги ўқувчиларнинг ўртача сони 35 нафардан 40 нафаргача.

Қайд этилишича, ҳозирги вақтда умумтаълим мактабларида айрим фанлардан ўқитувчиларнинг етишмовчилиги юзага келмоқда.

Маълумот учун, умумтаълим мактабларида жами 500 мингдан ортиқ ўқитувчи фаолият юритса, шундан бугунги кунда 20 фоизи 1,0 дан ортиқ педагогик ставкада ишлайди.

«Шунингдек, халқаро тажрибанинг таҳлили шуни кўрсатаяпди-ки, Ўзбекистонда ўқувчиларнинг ўқув юкламаси таълим сифати юқори бўлган бошқа давлатларга нисбатан кўпроқ», — дейилади расмий муносабатда.

Таъкидланишича, аҳоли сонининг ўсиш кўрсаткичлари инобатга олинса, кейинги 5 йилда мактаб ўқувчиларнинг сони 7,7 миллион нафарни ташкил этиши ёки бугунги кундаги кўрсаткичга нисбатан 1,5 миллион нафарга ортиши кутилмоқда. Кейинги 5 йилда мактаб ўқувчилари сонининг ушбу тарзда ўсиши фонида педагогик ставкалар сони ҳам шунга мутаносиб равишда кўпаяди.

«Ўқув дастурини такомиллаштириш бир кунлик масала эмас. Бу масала таълим соҳасидаги ислоҳотлар доирасида ўқитувчилар, мутахассислар ҳамда халқаро экспертлар иштирокида кенг муҳокамадан ўтиши зарур.

Агар ушбу муҳокамалар доирасида умумтаълим мактабларида ўқув дастурини мақбуллаштириш хулосасига келинса, шунга тегишли равишда ўқитувчиларнинг педагогик юкламаси миқдори ҳам халқаро тажрибадан келиб чиқиб, қайта кўриб чиқилиши керак», — дея қайд этилади муносaбатда.

Шу билан бирга, бугунги кунда умумтаълим мактабларида педагогик ставкаларни қисқартириш юзасидан ҳеч қандай ишлар олиб борилмаётгани маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳри Халқ таълими бош бошқармаси 21 июль куни пойтахтдаги қатор мактабларда ягона форма намойишини ташкил қилганди.

Самарқанд халқаро аэропорти ШҲТ саммити кунлари авиақатновларни тўхтатиб туради
Жамият, Самарқанд13:39 | 19.8.22
Самарқанд халқаро аэропорти ШҲТ саммити кунлари авиақатновларни тўхтатиб туради
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Жамият, Жиззах12:51 | 19.8.22
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади