Ўзбекистон мобил интернет нархи бўйича жаҳон рейтингида кўтарилди

Буюк Британиянинг «Cable» портали 233 та мамлакатдаги интернет нархлари бўйича маълумот берди.

Фото: «Bugun.uz»

Унга кўра, Ўзбекистон дунё мамлакатлари орасида мобил интернет арзонлиги бўйича 15-ўринни эгаллаган. 2021 йилда Ўзбекистон дунё мамлакатлари орасида энг арзон интернет нархи бўйича 21-ўринни эгаллаганди. Маълумотларда қайд этилишича, мамлакатда 1 ГБ мобил интернетнинг юқори нархи 2,73 доллар, ўртача нархи 0,37 доллар ва энг арзон нарх 0,13 долларни ташкил қилган.

Шунингдек, 1 ГБ ҳисобида Исроил (0,02 доллар), Италия (0,05 доллар), Сан Марино (0,08 доллар), Фижи (0,07 доллар) ва Ҳиндистон (0,05 доллар) дунёдаги энг арзон интернетли мамлакатлар бешталикка киритилган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил декабрда Президент IТ тармоқлар тезлигини 1,8 бараварга ошириш ва 2022 йилда барча аҳоли пунктлари мобил алоқа ва интернет билан таъминланиши юзасидан топшириқ берган. «Ўзбектелеком» компанияси директори ўринбосари Алишер Зуфаров иштирокида ўтказилган брифингда 2021 йилда Ўзбекистондаги аҳоли масканларининг 95 фоизи мобил интернет билан қамраб олингани маълум қилинганди.

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди