Ўзбекистонда 22 июль куни энг юқори ҳарорат қайси ҳудудда қайд этилди?

Ўзбекистонда 22 июль куни энг юқори ҳаво ҳарорат Хоразм вилоятида қайд этилди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази мутахассиси маълумот берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, 22 июль «Туямўйин» кузатув станциясида максимал ҳаво ҳарорати 47,5 даражага етган. Мазкур кўрсаткич Хоразм вилоятида кузатилган энг юқори ҳаво ҳарорати кўрсатгичини 0,5 даражага янгилаган.

Қўшимча қилинишича, олдинги энг юқори кўрсаткич вилоятнинг Хива метеорологик станциясида кузатилган бўлиб, 2018 йил станцияда 47 даража иссиқ ҳарорат рўйхатга олинганди.

Аввалроқ Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳам жазирама иссиқ сақланиб қолиши ҳақида хабар қилинганди. Эрон ҳудудларидан жуда иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши давом этади.

Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Жамият, Жиззах9:27 | 10.8.22
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Жамият9:22 | 10.8.22
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади