Ўзбекистонда 6 ойда қанча енгил автомобиль ишлаб чиқарилгани маълум қилинди

2022 йилнинг январь—июнь ойларида Ўзбекистонда 160 523 та енгил автомобиллар ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 51 743 тага ошган.

Шунингдек, қўмита 2022 йилнинг январь—июнь ойларида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми тўғрисида ҳам маълумот берган:

  • Автомобиль бензини – 563 минг тонна;
  • Кўмир – 2,5 млн. тонна;
  • Нефть – 383,4 минг тонна;
  • Газ конденсати – 655,4 минг тонна;
  • Енгил автомобиллар – 160 523 дона;
  • Автобус – 483 дона;
  • Юк автомобиллари – 2 166 дона;
  • Автомобиль двигателлари – 116,3 минг дона.

Эслатиб ўтамиз, «UzAuto Motors» компанияси 2022 йилда ишлаб чиқариш ҳажмини камайтириши мумкинлиги маълум қилинганди. Компания матбуот котиби Сардор Исҳоқовнинг «Bugun.uz»га маълум қилишича, 2021 йилда яримўтказгичлар бозорида кузатилган глобал тақчиллик автомобиль ишлаб чиқаришга таъсир ўтказган.

Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди