Ўзбекистонда ичимлик суви қандай ҳолларда транспортда етказиб берилиши белгиланди

Шавкат Мирзиёев «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида»ги қонунни имзолади. Бу ҳақда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Фото: «Ўзсувтаъминот» ахборот хизмати

Қонунга кўра, истеъмолчиларнинг сифатли ичимлик суви билан таъминланиши кафолатланади. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.

Ҳар қандай ташкилотлар ичимлик суви таъминоти ташкилоти сифатида фаолиятни амалга ошириши мумкин. Ичимлик суви таъминоти ташкилотлари истеъмолчининг ҳаётига, соғлиғига ҳамда мол-мулкига моддий ва маънавий зарар етказганлик учун жавобгар бўлади.

Истеъмолчилар ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматларнинг узлуксиз ва хавфсиз кўрсатилишини, шунингдек, ўз ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига хавф туғдирмайдиган сифатга ва миқдорга эга бўлган ичимлик суви берилишини шартнома шартларига мувофиқ талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Ичимлик суви иншоотлари сув таъминоти даражаси бўйича қуйидаги тоифаларга бўлинади:

  • І тоифа – хизмат кўрсатиладиган аҳоли сони 50 мингдан ортиқ;
  • ІІ тоифа – хизмат кўрсатиладиган аҳоли сони 5 мингдан 50 минггача;
  • ІІІ тоифа – хизмат кўрсатиладиган аҳоли сони 5 минггача.

Ичимлик суви эпидемиологик, радиациявий ва кимёвий жиҳатдан хавфсиз бўлиши керак. Ичимлик суви сифатининг таҳлили ичимлик суви таъминоти ташкилотларининг лабораторияларида амалга оширилади.

Ичимлик суви қуйидаги ҳолларда транспортда етказиб берилади:

  • ичимлик суви таъминоти ташкилотининг тармоқлари мавжуд бўлмаган ҳудудларга;
  • ичимлик суви қувурларидаги ва ичимлик суви таъминоти тармоқларининг бошқа иншоотларидаги авариялар чоғида;
  • ичимлик суви таъминоти тармоқларида таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга оширилаётганда;
  • фавқулодда вазиятларда.

Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар учун тўловлар халқ депутатлари вилоятлар Кенгашлари томонидан тасдиқланади ва ОАВда эълон қилингандан кейин 15 кундан сўнг кучга киради. Қонун расмий эълон қилинган кундан уч ой ўтгач кучга киради.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Сурхондарёда ичимлик суви таъминотини яхшилашга оид тақдимот билан танишганди.

Ўзбекистондаги баъзи давлат тиббиёт муассасаларида нархлар нега қимматлигига изоҳ берилди
Жамият15:02 | 13.8.22
Ўзбекистондаги баъзи давлат тиббиёт муассасаларида нархлар нега қимматлигига изоҳ берилди
Ўзбекистондаги сув омборларида қанча сув захираси мавжудлиги маълум қилинди
Жамият14:27 | 13.8.22
Ўзбекистондаги сув омборларида қанча сув захираси мавжудлиги маълум қилинди
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Жамият, Тошкент ш.14:09 | 13.8.22
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Жаҳон13:14 | 13.8.22
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
Жамият12:51 | 13.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Жамият12:04 | 13.8.22
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади