Ўзбекистонда вабога қарши қандай ишлар амалга оширилади?

Санитария-эпидемиология хизмати Ўзбекистонда вабога қарши қандай ишлар амалга оширилиши бўйича тушунтириш берди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Маълум қилинишича, вабо вибриони беморнинг ахлати, қусуғи, баъзан сийдиги билан ташқарига чиқади. Вибронлар тушган сув ва озиқ-овқатни истеъмол қилиш натижасида вабо юқади. Вабо профилактикасида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, ифлосланган оқава сувларни мунтазам равишда зарарсизлантириш, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарда санитария-гигиена қоида ва талабларига қатъий равишда амал қилишнинг аҳамияти катта.

Республика бўйича амалга оширилаётган профилактик ва эпидемияга қарши тадбирлар натижасида ўлат, сариқ иситма, вирусли геморрагик иситмалар, парранда гриппи каби карантин ва ўта ҳавфли юқумли касалликлар, жумладан вабо касаллигини республика ҳудудига четдан кириб келиши ва аҳоли ўртасида тарқалиб кетишига йўл қўйилмаган.

Қайд этилишича, касаллик мавсумий хусусиятга эгалиги сабаб иссиқ кунларда ҳар ҳафтада очиқ сув хавзаларидан намуналар олиниб, вабо вибрионлари ва шу оилага яқин вибрион (АГ ва НАГ вибрионлар)ларда текширилади.

Маълумот учун, АГ вибрионлари – бу тўғридан тўғри вабо касаллигини келтириб чиқарадиган вибрионлар саналади. НАГ вибрионлари – бу серогуруҳларнинг вибрионлари очиқ сув ҳавзаларида табиий равишда учрайдиган ва турли даражадаги ўткир ичак юқумли касалликлари (ЎИЮК) қўзғатувчиси сифатида кенг тарқалган.

Республикада доимий равишда ташқи муҳит очиқ сув ҳавзаларидан АГ, НАГ вибрионларига лаборатория текширувлари ўтказилиб турилади. Лаборатория таҳлилларида бундай вибрионлар аниқланган ҳудудларда касалликнинг аҳоли ўртасида келиб чиқиши ва тарқалишини олдини олиш бўйича бир қатор тадбирлар амалга оширилади, жумладан:

  • юқумли касалликлар шифохоналарида, орал-регидратация пунктларида ўткир диареяга чалинган беморларни соғлиқни сақлаш вазирининг амалдаги талаблари асосида вабога текширилиши ташкил этилади;
  • касаллик мавсумида ҳар бир диарея касаллигига чалинган беморлар юзасидан чуқур эпидемиологик суриштирув ишлари ўтказилади.

Шунингдек, мавсумда ўткир ичак юқумли касалликларнинг сонини ортишини инобатга олган ҳолда:

  • Санитария-эпидемиология хизматининг махсус лабораториялари вабо касаллигининг ташҳиси бўйича намуналарни мунтазам олиб таҳлил қилмоқда. Бунинг учун керакли жиҳозлар, реактивлар ва озуқа муҳитлари билан етарли миқдорда таъминланган, лаборатория мутахассисларини қайта тайёргарликдан ўтказилган;
  • касалликка чалинган (гумон қилинган) беморларни юқумли касалликлар шифохонасига ётқизиш мақсадида шифо ўринлари захираси ташкил этилган;
  • вабо касаллигига чалинган беморларини даволаш ишларини ташкил этиш учун зарур дори воситалари захирасини яратилган.

Бугунги кунда, вабо касаллиги мамлакатда қайд этилмаган, эпидемик вазият барқарорлиги таъминланмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистонда сув қувурлари орқали вабо тарқалиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқалганди. Шунингдек, «Ўзсувтаъминот» мазкур хабар юзасидан муносабат билдирган.

Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Жамият, Жиззах9:27 | 10.8.22
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Жамият9:22 | 10.8.22
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади