10:40 | 23.07.22 380

Ўзбекистоннинг тинчликсевар давлатлар рейтингидаги ўрни юқорилади

Мамлакат «Россия ва Евроосиё» гуруҳида энг катта яхшиланишни кўрсатган

Тинчликсевар мамлакатлар рейтинги — «Global Peace Index» 2022 йилги натижаларига кўра, Ўзбекистон 163 давлат орасида 86-ўринни эгаллади.

Фото: «Bugun.uz»

Ҳисоботга кўра, Ўзбекистон «Россия ва Евроосиё» гуруҳида энг катта яхшиланишни кўрсатган – 1,5 фоиз.

Қўшни мамлакатлар орасида Қозоғистон 97-ўринда (-29), Қирғизистон 91-ўринда (-21), Тожикистон 92-ўринда (+6), Туркманистон 104-ўринда (+5) жойлашган.

Энг тинчликсевар давлатлар деб Исландия, Янги Зеландия ва Ирландия топилган. Индекси энг паст бўлиб турган мамлакатлар: Афғонистон, Яман, Сурия, Россия ва Жанубий Судан.

Маълумот учун, жаҳон рейтингини тузишда ижтимоий бирдамлик даражаси, инсон ҳуқуқларига риоя қилиш, сиёсий ва иқтисодий барқарорлик, қамоқхоналардаги маҳбуслар сони, терроризм таҳдиди даражаси, мудофаа харажатлари ҳамда ҳарбий ҳаракатлар каби омиллар ҳисобга олинган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2021 йилги мазкур рейтингда 90-ўринни эгаллаган ва ўртача тинчлик кўрсаткичига эга мамлакатлар гуруҳидан жой олганди.


Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 961
Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

17:27 | 21.09.23 444
Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

16:47 | 21.09.23 506
Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

15:42 | 21.09.23 1841
Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

15:06 | 21.09.23 804
Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

13:49 | 21.09.23 1193