
Путин Украинадаги уруш харажатларини қандай тўлаши маълум қилинди
Россия президенти Владимир Путин Украинадаги уруш харажатларини офшорлар ёрдамида тўламоқда. Бу OCCRP тадқиқотчи журналистлар уюшмаси ўтказган суриштирув материалида маълум қилинди.

Суриштирувга кўра, Россия президентига Украина билан курашда офшорларда яширинган пуллар ёрдам бермоқда.
«Путин АҚШ учун Гитлер давридагидан кўра каттароқ таҳдиддир. Снаряд компаниялари унинг энг яхши дўстлари ҳисобланади. Россия армиясини молиялаштирувчи ширкатлар Украинада бегуноҳ тинч аҳолини ўлдирмоқда. Россия элитасининг барча офшор активларини кузатиш ва оммага эълон қилиш мумкин, аммо бунинг учун сиёсий ирода керак», дейилган суриштирувда.
OCCRP 2006 йилда ташкил этилган коррупция ва уюшган жиноятчиликни текшириш лойиҳаси бўлиб, унда Шарқий Европа, Кавказ, Марказий Осиё ва Марказий Америкада фаолият юритувчи тергов марказлари, оммавий ахборот воситалари ва журналистлар фаолият олиб боради.
Аввалроқ давлат раҳбарлари ва сиёсатчиларнинг махфий бойликлари фош этилган ҳужжат эълон қилинганди. Шунингдек, OCCRP’нинг Алишер Усмонов бўйича олиб борган суриштируви маълум қилинган.





