11:58 | 23.07.22 173

Қаршида руҳий носоғлом эркак қайнсинглисини ўлдириб қўйди

Қашқадарё вилояти прокуратураси ҳолат юзасидан маълумот берди

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги руҳий касалликлар шифохонасида рўйхатда турувчи эркак ўз қайнсинглини ўлдириб қўйди, деб хабар беради «NasafNews».

Фото: «Bugun.uz» / Иллюстратив

Маълум қилинишича, 17 июль куни Қарши шаҳар «Каманди» маҳалласида П.М. исмли эркак қайнсинглиси Д.Р.га оғир тан жароҳатлари етказган. Оқибатда у олган тан жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этган. Таъкидланишича, фуқаро П.М. руҳий касалликлар шифохонасида рўйхатда турган.

Қашқадарё вилояти прокуратураси маълумотларига кўра, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон килинувчи Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган. Дастлабки тергов ҳаракатлари устидан вилоят прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган.

Бундан олидн, Қашқадарёда аёл эрини пичоқлаб ўлдиргани, Наманганда сув талашган фуқароларнинг бири иккинчисини ўлдириб қўйгани тўғрисида хабар берилганди.