12:08 | 23.07.22 371

Қорақалпоғистон Республикасига прокурор тайинланди

У шу кунга қадар Қашқадарё вилояти прокурори лавозимида ишлаб келаётганди

Эркабой Тожиев Қорқалпоғистон Республикаси прокурори этиб тайинланди. Бу ҳақда республика Вазирлар Кенгаши матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Daryo.uz»

Айни вақтда Қорқалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг 32-сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда шу кунга қадар Қашқадарё вилояти прокурори лавозимида ишлаб келган Эркабой Тожиевни республика прокурори этиб тайинлаш бўйича қарор қабул қилинган. Мазкур лавозимда 2022 йилнинг июнидан буён Фарҳод Алламберганов ишлаб келаётганди.

Маълумот учун, Тожиев 2016—2017 йилларда ҳам Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимида фаолият юритган.

Аввалроқ Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси ишдан олингани рад этилганди.