«Россия билан урушни музлатиб бўлмайди» — Зеленский

Украина президенти Владимир Зеленский Россия билан урушни музлатиб қўйишнинг оқибатлар ҳақида гапирди. Бу ҳақда у «The Wall Street Journal»га берган интервьюсида маълум қилди.

Фото: «EPA»

Зеленскийга кўра, бир неча йиллик ҳарбий пауза Россияга куч тўплаш ва яна бир қанча вилоятларни эгаллаш имкониятини беради.

«Россия билан ҳарбий можарони музлатиш келажакда янада каттароқ ҳарбий қарама-қаршиликни келтириб чиқариши мумкин. Бу Россияга дам олиш имкониятини берадиган паузани англатади. Улар бу паузадан геосиёсатини ўзгартириш ёки собиқ Совет республикаларига бўлган даъволаридан воз кечиш учун фойдаланмайди», — деган президент.

У Россияни «Украинанинг икки вилоятини ютиб юборган китга қиёслаган.

«Кейин Россия дам олади ва икки-уч йилдан кейин яна иккита вилоятни эгаллаб олади. Шуднан кейин яна можарони музлатиб қўйишни сўрайди. Бу юз фоиз шундай давом этади», — деган у.

Зеленскийнинг қўшимча қилишича, сўнгги беш ойлик воқеалардан сўнг украиналиклар Россия билан музокара ўтказишни истамайди.

«Жамият аввало барча ҳудудларни озод қилиш керак, кейин музокаралар олиб бориши мумкин, деб ҳисоблайди. Халқимиз бунга қодир эканимизга ишончи комил. Ҳудудларни озод қилишни қанчалик тез амалга оширсак, шунчалик кам одам ҳалок бўлади», — деган у.

Аввалроқ Зеленский идораси Путин тарихга бин Лодин каби киришини айтганди. Шунингдек, Зеленский идораси урушни қишгача тугатиш муҳимлигини тушунтирганди.

Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:05 | 9.8.22
Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Жаҳон0:51 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Жаҳон0:50 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Жамият, Хоразм0:44 | 9.8.22
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Жамият0:41 | 9.8.22
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Жамият, Самарқанд0:40 | 9.8.22
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма