Россияга дўст бўлмаган давлатларни нима кутаётгани маълум қилинди

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков дўстона муносабатда бўлмаган давлатлар рўйхатига киритилган давлатларни нима кутаётганини айтди. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.

Фото: «Sputnik»

Песковнинг сўзларига кўра, Россияга дўст бўлмаган давлатлар рўйхатига кириш алоқалар даражасининг пасайишига олиб келади. «Биласизми, бу ҳукуматга тегишли масала, бундай қарорни ҳукумат қабул қилади», — деган Кремль матбуот котиби.

Бу виза олиш билан боғлиқ вазиятнинг мураккаблашишига олиб келиши мумкинми деган саволга Песков қуйидагича жавоб берган.

«Алоқа ҳажмининг қисқариши консуллик ва дипломатик муассасалар учун ишга қабул қилиш чекловлари билан боғлиқ. Дўст бўлмаган давлатлар учун бошқа оқибатлар ҳам бўлиши мумкин, албатта», — деган у.

Бундай рўйхатни тузиш биринчи марта 2021 йил апрел ойи охирида маълум бўлган. Шундан сўнг бу рўйхатга АҚШ ва Чехия киритилган. Унинг яратилишига россиялик дипломатларнинг бир қатор давлатлардан чиқариб юборилиши, шунингдек, Россияга нисбатан даъволар сабаб бўлган.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг сўзларига кўра, дўст бўлмаган давлатлар рўйхати «ўлик қоғоз» эмас. У бошқа давлатлар билан муносабатларнинг ривожланиши билан кўриб чиқилади. Рўйхатга киришнинг асосий шарти — Россия билан ўзаро тушуниш йўқлигидир.

Рўйхатни тузиш Россия президенти Владимир Путиннинг фармони асосида амалга оширилган.

Эслатиб ўтамиз, Россия ҳукумати 22 июль куни Москвага дўстона бўлмаган давлатлар рўйхатини кенгайтирди. Шундай қилиб, рўйхатга Греция, Дания, Словения, Хорватия ва Словакия қўшилди. Бунга мамлакатларнинг «Россияга, хусусан унинг хориждаги дипломатик ва консуллик ваколатхоналарига нисбатан нодўстона хатти-ҳаракатлар қилгани» сабаб бўлган.

Аввалроқ Украинага дўст бўлган мамлакатлар рейтинги эълон қилинганди.

Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Жамият20:43 | 17.8.22
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон20:12 | 17.8.22
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Жамият19:40 | 17.8.22
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Жамият19:09 | 17.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Зеленский Қрим аҳолисини Россия ҳарбий объектларига яқинлашмасликка чақирди
Жаҳон19:05 | 17.8.22
Зеленский Қрим аҳолисини Россия ҳарбий объектларига яқинлашмасликка чақирди
«Қорақалпоғистонда мингдан ортиқ инсон айбсиз бўлгани учун эмас, яхши ният намойиши сифатида қўйиб юборилган» — Алишер Қодиров
Жамият, Қорақалпоғистон18:42 | 17.8.22
«Қорақалпоғистонда мингдан ортиқ инсон айбсиз бўлгани учун эмас, яхши ният намойиши сифатида қўйиб юборилган» — Алишер Қодиров