14:15 | 23.07.22 47

Самарқанддаги Ўзбекистон маданий мероси бўйича конгрессга келган хорижлик мутахассислар ижобий фикрлар билдирди

«Бу ноёб лойиҳа бўлиб, кўплаб халқлар ўртасида ҳамкорлик учун шароит яратади», — дейди Тожикистон Фанлар Академияси Марказий илмий кутубхонаси директори

Самарқанд шаҳрида 22 июль куни «Ўзбекистон маданий мероси — янги ренессанс пойдевори» мавзусидаги VI Халқаро конгресс очилиши бўлиб ўтгани тўғрисида хабар берилганди. «Bugun.uz» мухбири тадбирга келган хорижлик мутахассислар билан суҳбатлашди.

Фото: «Bugun.uz»

Конгрессда «Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» туркумидаги 10 та янги китоб-албом тақдимоти бўлиб ўтган. 25 дан ортиқ давлатдан 350 нафар олим, дунёга машҳур 100 та кутубхона ва музейлар китоб-албомлар серияси устида ишлаган тўплам 60 жилдга етган.

«Истанбул кутубхоналарида ҳам Алишер Навоийнинг қўлёзмалари бор. Бу шуни кўрсатадики, биз бир маданиятнинг, бир халқнинг фарзандларимиз. Бу китоблар турк ва ўзбек қардошлигининг кўп асрлик тимсолидир», — дейди Туркия элчихонасининг маданият ва туризм бўйича маслаҳатчиси Алпарслон Акинжи.

Фото: «Bugun.uz»

Тожикистон Фанлар Академияси Марказий илмий кутубхонаси директори Шодимуҳаммад Сўфизода эса «Ўзбекистон маданий мероси — янги ренессанс пойдевори» конгресси Ўзбекистон—Тожикистон ўртасидаги дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлаган.

Фото: «Bugun.uz»

«Бу ноёб лойиҳа бўлиб, у кўплаб дунё халқаро ўртасида ўзаро алоқалар, дўстлик ва ҳамкорлик учун барча шароитларни яратади. Ўзбекистон ҳозирги глобализация даврида бутун дунёга ўзининг буюк маданий мероси ҳақида маълум қилмоқда, бу мустаҳкам алоқалар учун асос бўлиб хизмат қилади.

Биз Тожикистон вакиллари 6-конгресснинг барча тадбирларида фаол иштирок этаётганимиздан мамнунмиз ва ўйлайманки, ажойиб натижаларга эришамиз ҳамда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги дўстлик алоқаларининг давом этишига хизмат қилади», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, 22 июлда бошланган ушбу халқаро конгресс 24 июлга қадар давом этади. Тадбир Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти томонидан 10 дан ортиқ халқаро ва 5 та миллий ташкилотлар кўмагида ташкил этилган.

Ўзбекистонда кўз тўр пардасини кўчириб ўтказиш жарроҳлик амалиёти жорий этилиши мумкин

Ўзбекистонда кўз тўр пардасини кўчириб ўтказиш жарроҳлик амалиёти жорий этилиши мумкин

21:06
СМТИ раҳбари Римда «Ўзбекистон ва Италия: ҳамкорликнинг янги қирралари» мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этди

СМТИ раҳбари Римда «Ўзбекистон ва Италия: ҳамкорликнинг янги қирралари» мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этди

20:15
Шавкат Мирзиёев сайловолди дастурида 5 та энг асосий йўналишга эътибор қаратишини таъкидлади

Шавкат Мирзиёев сайловолди дастурида 5 та энг асосий йўналишга эътибор қаратишини таъкидлади

19:18
Тошкентда уй талашган ука акасини ўлдирди

Тошкентда уй талашган ука акасини ўлдирди

18:06
Боғчалардаги олий маълумотли тарбиячилар ойлиги ўқитувчилар ойлигига тенглаштирилади

Боғчалардаги олий маълумотли тарбиячилар ойлиги ўқитувчилар ойлигига тенглаштирилади

16:54
Тошкентда Cobalt ва «Жигули» тўқнашиб, йўл четида турган уч кишини уриб юборди

Тошкентда Cobalt ва «Жигули» тўқнашиб, йўл четида турган уч кишини уриб юборди

15:42