9:46 | 23.07.22 130

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг янги сайланган президентига табрик йўллади

Сайловда аёл номзод — Драупади Мурму ғалаба қозонганди

Шавкат Мирзиёев «Бхаратия жаната парти» ҳукмрон партияси бошчилигидаги Миллий-демократик альянсидан номзод Драупади Мурмуга Ҳиндистоннинг президенти этиб сайлангани муносабати билан табрик йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.

Давлат раҳбарининг мактубида биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги кўп қиррали, узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли алоқалар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтирилишига ишонч билдирилган.

Драупади Мурму Ҳиндистон тарихида мамлакатни бошқарган иккинчи аёл бўлди. Мурму штатлар, ҳудудларнинг маҳаллий ассамблеялари ва парламент аъзоларининг 64 фоиз овозини қўлга киритган. Ҳиндистон президентлигига иккинчи номзод, мухолифатчи Яшвант Синх эса 36 фоиз овоз тўплаган.