«Толибон» қўшни давлатлар билан чегара назоратини кучайтиради

«Толибон» ҳаракати Афғонистоннинг Эрон билан чегарадаги назорат пунктларини кучайтиради. Бу ҳақда «Taghrib News Agency» хабар берди.

Фото: «AP»

Маълум қилинишича, «Толибон» Эрон–Афғонистон чегарасидаги ҳарбий постларни реконструкция қилишни бошлаган. Мазкур ҳарбий штаблар тез орада ишга тушиши таъкидланган. Чегара пунктлари реконструкция қилингандан сўнг ҳаракат кучлари чегараларни қўриқлаш учун сафарбар этилади.

Ушбу ҳаракат кенг қамровли бўлиб, Афғонистоннинг қўшни давлатлар билан чегарадош барча нуқталарини қамраб олади. Эрон манбалари чегара назоратини кучайтириш хавфсизлик мақсадида қилинаётганини айтган.

Эслатиб ўтамиз, апрел ойида ИШИД террорчилик ташкилоти Тожикистон ва Ўзбекистонга ракета зарбалари берганини даъво қилган. Ҳар икки давлат бу даъволарни рад этган, бироқ БМТ ҳисоботчилари бундай ҳужумлар хавфи сақланиб қолиши ҳақида огоҳлантирмоқда.

Жумладан, Сурхондарёнинг Афғонистон билан чегарадош ҳудудига 5 июль куни снарядлар келиб тушганди. Маълум бўлишича, соат 16:20 атрофида Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудда Афғонистон ҳудудидан учиб кетган деб тахмин қилинган бешта ракета қулаган. Снарядлар тушганда портлашлар содир бўлмаган, оқибатда ҳеч ким ҳалок бўлмаган, вайронагарчиликлар кузатилмаган.

«Толибон» Термизга отилган снарядлар бўйича изоҳ бериб, бу томонлар ўртасида ишончсизликни пайдо қилиш мақсадида қилинганини айтган. Шундан сўнг, «Толибон» Афғонистондан Ўзбекистонга снаряд учирган гуруҳ ушланганини намойиш қилган.

Ўз навбатида, «Толибон» ҳаракати етакчиси қўшни давлатларга мурожаат қилиб, Афғонистон ҳудудидан бошқа давлатларга таҳдид қилиш учун фойдаланишга йўл қўймаслигини айтган.

Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Янгиликлар23:53 | 2.12.22
Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Янгиликлар22:52 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Янгиликлар22:18 | 2.12.22
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Мақолалар21:06 | 2.12.22
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Янгиликлар20:37 | 2.12.22
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди
Янгиликлар20:17 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди