Тошкент вилоятидаги колонияда ўз жонига қасд қилган маҳкум бўйича маълумот берилди

Тошкент вилоятидаги қамоқхонада 20 ёшли йигит ўз жонига қасд қилгани тўғрисида хабар берилганди. Вилоят прокуратураси мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, 7-сонли жазони ижро этиш колониясида жазо ўтаётган маҳкумлар А.Я. ва Т.Д. 19 июнь куни колония бошлиғи томонидан тасдиқланган кун тартибига риоя қилмасдан, ўзларининг яшаш саҳнига кириш ўрнига 2-яшаш саҳнидаги танишлари олдига яширин равишда ўзбошимчалик билан ўтган. Улар ҳеч кимнинг рухсатисиз, тартибот қоидаларини бузган ҳолда олдиндан адовати бўлган 5-туркумда жазо муддатини ўтаб келаётган маҳкум А.Ю.нинг қадр-қимматини камситувчи сўзлар билан шахсиятига тегиб, қўпол муомалада бўлган.

Мазкур ҳолат колония ходимлари томонидан аниқланиб, А.Я. ва Т.Д. интизомий жазога тортилган.

Бундан норози бўлган маҳкумлар А.Я. ва Т.Д. бинонинг иккинчи қаватидан колониянинг тақиқланган ва яшаш саҳни томонга қараб ўзларини улоқтирган. Ушбу маҳкумларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

«Ҳозирги кунда уларнинг соғлиги қониқарли ҳолатда. Тошкент махсус прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилди ва натижасига кўра, ушбу ҳолатда жиноят аломатлари аниқланмагани сабабли жиноят иши қўзғатиш рад этилди», — дейилади расмий муносабатда.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг қўшимча қилишича, жазо ўтаётган маҳкум суднинг ҳукмига кўра, Жиноят кодекснинг 118 ва 119-моддалари билан 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.

Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео