Тошкентда ҳаракатланиб кетаётган «Газель» ёниб кетди — видео
Тошкент шаҳри Яккасарой туманида 23 июль куни ҳаракатланиб кетаётган «Газель» юк машинасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, ҳодиса соат 19:35 да туманнинг Бобур кўчасидаги кўприкда содир бўлган. Аниқланишича, ҳаракатланиб кетаётган «Газель» юк автомобили ёниб кетган. 2 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни соат 19:44 да ўчирган.
Қайд этилишича, ходиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Аввалроқ Жиззахда ҳаракатланиб кетаётган «Hyundai Santa FE» ёниб кетганди. Кўрилган моддий зарар миқдори тахминан 586 миллион сўмни ташкил этган.