Тошкентда йўл талашиб қолган ҳайдовчилар ўртасидаги можаро катта жанжалларга айланиб кетаётгани маълум қилинди

Тошкент шаҳар ИИББ пойтахтда йўл талашиб қолган ҳайдовчилар ўртасида юз берган айрим можароли ҳолатлар тўғрисида маълумот берди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Яшнобод тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, Бешариқ ва Бирлашган кўчалари чорраҳасида, 20 ёшли Ахрор К., 21 ёшли Аброр Т. ва 26 ёшли Отабек Р. ўзаро жанжал оқибатида ҳайдовчи 32 ёшли Равшан Х.га тан жароҳатлари етказган, шундан сўнг улар ҳодиса жойидан яширинган.

Аниқланишича, ҳайдовчилар ўртасидаги можарога айнан йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаслик сабаб бўлган.

Шу каби ҳолат Сергели туманида ҳам содир бўлган. 32 ёшли Исломжон Х. 43 ёшли Фарҳод М.ни уриб тан жароҳати етказган. Ўзаро жанжал, ҳайдовчиларнинг йўлни талашиб қолганликлари оқибатида келиб чиққан.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

«Йўлларда бир-бирингизга ва йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчиларига нисбатан ҳушмуомала бўлишингизни сўраймиз. Белгиланган тезликка ҳамда йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинг», — дейилади хабарда.

Бундан олдин, Тошкентда ҳайдовчилар ва ЙПХ ходимлари ўртасида жанжал юзага келгани, Самарқандда «Жигули» ва «Сaptiva» ҳайдовчилари ўртасида жанжал содир бўлгани тўғрисида хабар берилганди.

Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Жамият, Жиззах9:27 | 10.8.22
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Жамият9:22 | 10.8.22
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади