Украинада Россия паспортини олганлар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин

Украинада Россия паспортини олганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этиш муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда «УНИАН» хабар берди.

Фото: «Коммерсантъ»

Бош вазирнинг вақтинча босиб олинган ҳудудларни реинтеграция қилиш бўйича ўринбосари Ирина Верещук бу бўйича маълумот берган. У бу масала 22 июль куни ёпиқ идоралараро йиғилишда муҳокама қилинганини айтган.

«Бу масала ҳуқуқийдан кўра кўпроқ сиёсий аҳамиятга эга. Бир томондан, Россия паспорти оддий одамларга вақтинчалик ишғол қилинган ҳудудларда омон қолишга ёрдам беради. Бошқа томондан, барчамиз учун жон беришга тайёр бўлган фуқароларимизга буни қандай тушунтириш мумкин? Жумладан, бизнинг еримизда ҳеч қачон Россия паспорти бўлмаслигини тушунтириш.

Ҳуқуқий нозикликлар, инсон ҳуқуқлари ва ишғолда омон қолиш зарурати ҳақида узоқ баҳс-мунозаралар қилиш мумкин. Лекин шуни унутмаймиз: Россиянинг қизил паспортида Украина ҳарбийлари, фуқаролари, жумладан, аёллари ва болалари қони бор», — деган Верещук.

Шунингдек, вазир ўринбосари қонун лойиҳаси устида иш давом этаётгани, ҳали муҳокамалар бўлишини, лекин йўналиш аллақачон аниқланганини айтган.

Маълумот ўрнида, аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Донбасс ва Украина ҳудудларида яшовчи аҳоли учун Россия фуқаролигини олишни соддалаштириш ҳақидаги фармонни имзолаган. Бу фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳам тегишли. Шу билан бирга, Харьков вилоятида Россия фуқаролигини олиш учун платформа тайёрланаётгани эълон қилинган.

Аввалроқ Оқ уй Россия босиб олинган ҳудудларни аннексия қилишга тайёрланаётганини маълум қилганди. Шунингдек, БМТРоссия ҳам, Украина ҳам тинч аҳолининг ўлими учун жавобгарлигини эълон қилган.

Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Андижон, Жамият23:07 | 7.8.22
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
Жамият21:00 | 7.8.22
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Жамият18:51 | 7.8.22
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жаҳон18:33 | 7.8.22
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Жамият, Жиззах17:29 | 7.8.22
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Жаҳон16:37 | 7.8.22
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма