Бухорода экстремистик ташкилот аъзоси 5 йилга қамалди

Бухорода ёшларни давлат бошқарувига қарши тарбиялаган «Нурчилар» диний экстремистик ташкилоти аъзоси 5 йилга қамалди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси

Маълум бўлишича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари хорижий ҳамкорлар билан тезкор тадбирлар амалга оширган, натижада республикада фаолияти тақиқланган «Нурчилар» диний экстремистик ташкилоти аъзоси фаолиятига чек қўйилган.

Жумладан, 1975 йилда Бухоро шаҳрида туғилган Тўхтамуродов Бобиржон Баратович «Нурчилар» аъзоси бўлиб, ушбу ташкилот сафида фаолият олиб борган. Б.Т. ёшларни «нурчилар» сафига жалб қилиш, уларни демократик бошқарувга қарши тарбиялаш билан шуғулланган. Шунингдек, у ташкилотга тааллуқли бўлган экстремистик ғоялар билан йўғрилган материаллар ва адабиётларни тарқатиб келган.

Қайд этилишича, 2010–2011 йилларда бир нечта жиноий шериклари ҳибсга олингач, Б.Т. жиноий жавобгарликдан қутилиш мақсадида Россияга чиқиб кетган ва Новосибирск шаҳрида жиноий фаолиятини давом эттирган. Кўрилган қидирув чора-тадбирлари натижасида у Ўзбекитонга олиб келинди. Суд ҳукми билан Б.Т. Жиноят кодексининг бир қатор моддалари билан айбдор деб топилиб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинди.

Аввалроқ Тошкентда «Ҳизб ут-Таҳрир» аъзоларининг фаолиятига чек қўйилганди. Уларнинг ҳаракатлари халқаро қидирувда бўлган жиноятчилар томонидан бошқарилган.

Шахмат олимпиадаси ғолибларига қандай давлат мукофотлари берилиши маълум бўлди
Жамият18:18 | 10.8.22
Шахмат олимпиадаси ғолибларига қандай давлат мукофотлари берилиши маълум бўлди
Бахтиёр Исломов Ўзбекистон Олий суди раиси лавозимига сайланди
Жамият17:53 | 10.8.22
Бахтиёр Исломов Ўзбекистон Олий суди раиси лавозимига сайланди
«Ҳиндистонда ғолиб бўлган шахматчиларимизни давлат мукофотлари билан тақдирлаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият17:24 | 10.8.22
«Ҳиндистонда ғолиб бўлган шахматчиларимизни давлат мукофотлари билан тақдирлаймиз» — Шавкат Мирзиёев
«Бугунги Тошкент 1994 йилги Дубайдан зўр» — Жаҳонгир Ортиқхўжаев
Жамият, Тошкент ш.16:57 | 10.8.22
«Бугунги Тошкент 1994 йилги Дубайдан зўр» — Жаҳонгир Ортиқхўжаев
Ўзбекистонда хонадонларга суюлтирилган газ етказиб бериш муддати қисқаради
Жамият16:37 | 10.8.22
Ўзбекистонда хонадонларга суюлтирилган газ етказиб бериш муддати қисқаради
Саудия Арабистони дипломати Мисрда нутқ сўзлаётганда вафот этди — видео
Жаҳон16:01 | 10.8.22
Саудия Арабистони дипломати Мисрда нутқ сўзлаётганда вафот этди — видео