Эмомали Раҳмон Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади
Тожикистон ва Ўзбекистон президентлари ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди
Шавкат Мирзиёев 24 июль куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбат аввалида Тожикистон етакчиси давлат раҳбарини таваллуд куни билан самимий табриклаб, тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва катта муваффақиятлар тилади. Икки томонлама кун тартибидаги ҳамда минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.
2-3 июнь кунлари Тожикистон президентининг мамлакатимизга расмий ташрифи якунида эришилган келишувларни бажариш бўйича йўл харитасини ўз вақтида амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди. Энг аввало энергетика соҳасидаги кооперация лойиҳаларини жадаллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Cентябрь ойида ўтказиладиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммитига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.
Аввалроқ Беларусь президенти Александр Лукашенко Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклаганди.