Фарғонадаги чиқинди тўплаш ва қайта ишлаш жойида ёнғин содир бўлди — видео

Фарғонадаги вилоятининг Қўштепа туманида 24 июль куни чиқинди тўплаш ва қайта ишлаш жойидаги 200 кв.м. майдонда чиқинди уюми ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Фото: Фарғона вилояти ФВБ

Маълум қилинишича, вилоятнинг Қўштепа туманида 24 июль куни соат 12:05 да «Кўприкбоши» МФЙ Булоқбоши кўчаси 136-уйда яшовчи С.Р.га қарашли чиқинди тўплаш ва қайта ишлаш жойидаги 200 кв.м. майдонда чиқинди уюми ёнган.

Фото: Фарғона вилояти ФВБ

Таъкидланишича, ўт ўчирувчилар воқеа жойига соат 12:17 да етиб бориб, соат 12:22 да ўраб олган ва соат 12:50 да ёнғин тўлиқ ўчирилган. Ёнғиндан 300 кв.м. майдон сақлаб қолинган.

Ёнғин натижасида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Аввалроқ Тошкентда кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда ўтган 6 ойда қанча одам ёнғин оқибатида ҳалок бўлгани маълум қилинганди.

Ўзбекистонда «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони таъсис этилди
Жамият19:17 | 10.8.22
Ўзбекистонда «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони таъсис этилди
Тожикистон ҳарбийлари Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқитилади
Жаҳон19:01 | 10.8.22
Тожикистон ҳарбийлари Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқитилади
Тошкентда «Нархоз»га ўқишга киритиб қўйиш учун 3 минг доллар олган кабинет мудири ушланди
Жамият18:40 | 10.8.22
Тошкентда «Нархоз»га ўқишга киритиб қўйиш учун 3 минг доллар олган кабинет мудири ушланди
Шахмат олимпиадаси ғолибларига қандай давлат мукофотлари берилиши маълум бўлди
Жамият18:18 | 10.8.22
Шахмат олимпиадаси ғолибларига қандай давлат мукофотлари берилиши маълум бўлди
Бахтиёр Исломов Ўзбекистон Олий суди раиси лавозимига сайланди
Жамият17:53 | 10.8.22
Бахтиёр Исломов Ўзбекистон Олий суди раиси лавозимига сайланди
«Ҳиндистонда ғолиб бўлган шахматчиларимизни давлат мукофотлари билан тақдирлаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият17:24 | 10.8.22
«Ҳиндистонда ғолиб бўлган шахматчиларимизни давлат мукофотлари билан тақдирлаймиз» — Шавкат Мирзиёев