Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ўртасида 24 июль куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Халқ Маслаҳати Раиси Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ва биродар туркман халқи номидан давлат раҳбарини туғилган куни билан дилдан муборакбод этиб, Ўзбекистонга тинчлик-осойишталик, фаровонлик, барқарор тараққиёт ва равнақ тилади.

Ўзбекистон-Туркманистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. 14-15 июль кунлари мамлакатимизга амалга оширилган олий даражадаги ташрифнинг самарали якунлари юқори баҳоланди.

Қабул қилинган йўл харитаси асосида эришилган келишувларни, шу жумладан Саноат кооперацияси бўйича ўрта муддатли дастурни, Чегараолди савдо зонасини ташкил этиш лойиҳасини, биринчи Ҳудудлар форуми ва Ишбилармонлар кенгаши якунида имзоланган савдо шартномалари ва битимларини амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.

Аввалроқ Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Беларусь президенти Александр Лукашенко Шавкат Мирзиёевни туғилган куни табриклаганди. Шунингдек, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров ҳам Шавкат Мирзиёевни табриклаганди.

Тожикистон ҳарбийлари Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқитилади
Жаҳон19:01 | 10.8.22
Тожикистон ҳарбийлари Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқитилади
Тошкентда «Нархоз»га ўқишга киритиб қўйиш учун 3 минг доллар олган кабинет мудири ушланди
Жамият18:40 | 10.8.22
Тошкентда «Нархоз»га ўқишга киритиб қўйиш учун 3 минг доллар олган кабинет мудири ушланди
Шахмат олимпиадаси ғолибларига қандай давлат мукофотлари берилиши маълум бўлди
Жамият18:18 | 10.8.22
Шахмат олимпиадаси ғолибларига қандай давлат мукофотлари берилиши маълум бўлди
Бахтиёр Исломов Ўзбекистон Олий суди раиси лавозимига сайланди
Жамият17:53 | 10.8.22
Бахтиёр Исломов Ўзбекистон Олий суди раиси лавозимига сайланди
«Ҳиндистонда ғолиб бўлган шахматчиларимизни давлат мукофотлари билан тақдирлаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият17:24 | 10.8.22
«Ҳиндистонда ғолиб бўлган шахматчиларимизни давлат мукофотлари билан тақдирлаймиз» — Шавкат Мирзиёев
«Бугунги Тошкент 1994 йилги Дубайдан зўр» — Жаҳонгир Ортиқхўжаев
Жамият, Тошкент ш.16:57 | 10.8.22
«Бугунги Тошкент 1994 йилги Дубайдан зўр» — Жаҳонгир Ортиқхўжаев