Наманганда «Damas» сойга тушиб кетди — фото

Наманган вилояти Поп туманида 23 июль куни «Damas» сойга тушиб кетди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Чодак маҳалласи ҳудудида ҳайдовчи «Damas»ни йўловчиларсиз бошқариб кетаётган бўлган. У машинани орқага қайтариб олмоқчи бўлган вақтида ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, сойга тушиб кетган.

Тез фурсатда ЙҲХБ ходимлари томонидан ҳайдовчига ёрдам кўрсатилган. Ҳодиса оқибатида автомашина техник шикастланган. Ҳайдовчига жиддий тан жароҳати етмаган.

Фото: Наманган вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати

«Шу ўринда барча ҳаракат иштирокчиларидан йўлларда ҳушёрликни оширишларини сўраб қоламиз», дейилади бошқарма хабарида.

Фото: Наманган вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати

Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилояти Тошкент туманида 4 апрель куни «Lacetti» каналга тушиб кетгани ҳақида хабар қилинганди. Шунингдек, Тошкент вилоятида юк машинаси каналга тушиб кетган.

Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Жамият13:13 | 28.9.22
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Бухоро, Жамият12:48 | 28.9.22
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Эркинжон Турдимовдан Хушнудбек Худойбердиевгача: туризм фидойилари тақдирланди
Жамият12:31 | 28.9.22
Эркинжон Турдимовдан Хушнудбек Худойбердиевгача: туризм фидойилари тақдирланди
Ўзбекистонда 27,6 трлн сўмлик қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади
Жамият12:14 | 28.9.22
Ўзбекистонда 27,6 трлн сўмлик қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади
Ўзбекистон ва Қозоғистон товар айланмаси беш йилда 10 млрд долларга етказилади
Жамият11:49 | 28.9.22
Ўзбекистон ва Қозоғистон товар айланмаси беш йилда 10 млрд долларга етказилади