17:31 | 24.07.22 213
Ўзбекистон биринчи ярим йилликда қарийб 450 млн долларлик мева-сабзавот экспорт қилди
Экспорт қилинган маҳсулотларнинг ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 104 минг тоннага ошган
Ўзбекистон ўтган 6 ойда қиймати қарийб 450 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 821 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган. Бу ҳақда Статистика қўмитаси хабар берди.

Хабарга кўра, 2022 йилнинг январь-июнь ойларида экспорт қилинган мева ва сабзавотларнинг ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 104 минг тоннага ошган. 2022 йилнинг 6 ойида экспорт қилинган мева ва сабзавотлар ҳажми қуйидагича бўлган:
- мева ва резаворлар — 118 минг тонна;
- қуритилган мева ва резаворлар — 21 минг тонна;
- сабзавотлар — 576 минг тонна;
- карам — 130 минг тонна;
- помидор — 56 минг тонна;
- узум — 11,1 минг тонна;
- майиз — 38 минг тоннa;
- ерёнғоқ — 11 минг тонна;
- тарвуз-қовун — 67,8 минг тонна;
Аввалроқ Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-июнь ойларида хориждан қиймати 94,2 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 1 330 910 дона мобил телефон импорт қилгани хабар қилинганди.