1:55 | 24.07.22 103

Ўзбекистон тиббиёт ОТМларига ўқишини кўчирмоқчи бўлганлар қанча балл тўплаши керак?

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги бу бўйича маълумот берди

Ўзбекистонда тиббиёт йўналишида бу йил хорижий ёки нодавлат ОТМдан ўқишни кўчириш учун талаба 129,0 балл тўплаши талаб этилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, ўтиш баллидан паст натижа тўплаган талабалар бакалавриатга қабул қилишдаги тартибга мувофиқ, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабалар сафига қўшилади. Ўтиш бали эса 129 баллни ташкил қилади.

Хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган ОТМдан давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчиришга рухсат этилмайди.

Аввалроқ ДТМ мутахассиси қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қабул муддати узайтирилиши бўйича хабарга изоҳ берганди.