Путин, Лукашенко ва Алиев Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев 24 июль куни Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Суҳбат аввалида Россия етакчиси президентни таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ҳамда Ўзбекистоннинг барқарор тараққиёти ва равнақи йўлидаги давлатчилик фаолиятига муваффақиятлар тилади.

Шунингдек, Владимир Путин куни кеча Шавкат Мирзиёевни дўстлик ва икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги катта хизматлари учун Александр Невский ордени билан мукофотлаш тўғрисида фармон имзолангани ҳақида хабар берди.

Давлат раҳбари Россия президентига Ўзбекистон–Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг бугунги даражасига юксак баҳо бергани ва уларни янада мустаҳкамлаш масалаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорлик билдирди.

Олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувларнинг амалга оширилиши кўриб чиқилди. Ҳукуматлараро даражада йўлга қўйилган самарали ҳамкорлик механизмлари доирасида, шу жумладан савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг юқори суръатини таъминлаш ва устувор кооперация лойиҳаларини илгари суриш мақсадида биргаликдаги фаол ишларни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиев телефон орқали мулоқот қилди. Озарбайжон етакчиси давлат раҳбарини таваллуд куни билан самимий қутлаб, биродар Ўзбекистон халқига фаровонлик ва равнақ тилади.

Президентлар 21–22 июнь кунлари мамлакатимизда ўтган олий даражадаги икки томонлама учрашув ва тадбирларнинг сермаҳсул натижаларини юқори баҳолади. Ўзбекистон–Озарбайжон музокаралари якунида қабул қилинган битим ва келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Ҳукуматлар ва идоралар даражасида фаол мулоқотлар ва алмашинувлар давом этаётгани, ўзаро товар айирбошлашнинг ўсиш суръатлари юқори ва барқарор экани, кооперация лойиҳаларини илгари суриш бўйича биргаликда самарали ишланаётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.

24 июль куни Шавкат Мирзиёевнинг Беларусь президенти Александр Лукашенко билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Беларусь раҳбари Ўзбекистон етакчисини таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, дўст Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилади. Президентлар кейинги йилларда кўп қиррали Ўзбекистон-Беларусь муносабатлари жадал ривожланиб, аниқ мазмун билан бойиб бораётганини мамнуният билан қайд этдилар.

Ўзаро савдо ҳажми ортмоқда, иқтисодиётнинг турли тармоқларида муваффақиятли кооперация лойиҳалари сони ошмоқда, таълим ва маданий-гуманитар соҳалардаги алмашинув кенгаймоқда. Ҳукуматлар раҳбарлари даражасида мунтазам ва самарали мулоқот йўлга қўйилгани юқори баҳоланди. Машинасозлик, агросаноат мажмуи, кимё, фармацевтика ва электротехника тармоқларида, амалий ҳамкорликнинг бошқа йўналишларида истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.

Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео