Қорақалпоғистондаги мақбарада тарихий-археологик парк барпо этилади
Қорақалпоғистондаги Миздакхон мақбараси базасида тарихий-археологик парк барпо этилади. Бу ҳақда Қорақалпоғистон давлат санъат музейи директори Тигран Мкртичев «Ўзбекистон маданий мероси замонавий илм-фан диққат марказида» халқаро илмий анжуманида сўз юритди.

Унинг сўзларига кўра, Хўжайли шаҳри яқинида жойлашган 200 гектарлик Миздакхон мақбараси ҳудудида тарихий-археологик парк барпо этилиши режалаштирилган. Мажмуа Савицкий музейининг таркибий бўлинмасига айланади. Миздакхон қадимий ёдгорликлари мажмуасини тарғиб қилиш, ўрганиш ва сақлаш учун музей масъул бўлади.
Миздакхон некрополи Говур-қалъа қолдиқлари ёнида жойлашган қадимий қабристондир. Бу қалъа ўз номини араблар истилоси даврида олган ва таржимада «кофирлар қалъаси» деган маънони билдиради, чунки олимлар араблар истилосидан олдин қалъа аҳолиси зардуштийлар бўлганини аниқлаган.
Бутун ёдгорликлар мажмуаси Хўжайлидан 3-4 км жанубда жойлашган учта тепаликда жойлашган. Бу ерда аҳоли пунктининг пайдо бўлиши милоддан аввалги ИВ асрга тўғри келади. Археологлар фикрига кўра, харобалардан биир сарой биноси бўлса, иккинчиси олов ибодатхонаси вазифасини бажарган.


