Қозоғистон ва Қирғизистон президентлари Ўзбекистон раҳбарини туғилган куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев 24 июль куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Суҳбат аввалида Қозоғистон етакчиси давлат раҳбарини таваллуд куни билан чин дилдан табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта зафарлар тилади.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Савдо ва логистика, саноат ва агросаноат соҳаларида кооперация лойиҳаларини жадаллаштириш муҳимлиги қайд этилди. Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари даражасида яқиндан алоқаларни давом эттиришга келишиб олинди.

Минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. Шу ҳафта Қирғизистонда ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувининг самарали натижалари юксак баҳоланди.

Минтақада йирик инфратузилмавий лойиҳаларни тез фурсатда тайёрлаш ва амалга оширишни бошлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев 24 июль куни Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбат аввалида Қирғизистон Президенти давлатимиз раҳбарини туғилган куни билан самимий муборакбод этиб, биродар Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилади.

Бўлажак олий даражадаги учрашувларнинг кун тартибини тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди. Икки мамлакат ҳукуматлари савдо шартномалари ва саноат кооперацияси битимларининг янги тўпламини, шунингдек, Ўзбекистон-Қирғизистон стратегик шериклигининг устувор йўналишлари бўйича бошқа икки томонлама ҳужжатларни тайёрлаши муҳимлиги қайд этилди.

Энергетика ва транспорт соҳаларидаги йирик минтақавий лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон етакчиси Қирғизистон Президентини 20-21 июль кунлари Чўлпонота шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви муваффақиятли ўтказилгани билан яна бир бор табриклади.

Аввалроқ Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Беларусь президенти Александр Лукашенко Шавкат Мирзиёевни туғилган куни табриклаганди.

Зеленский босиб олинган ҳудудлардаги референдумлар натижасига изоҳ берди
Жаҳон23:04 | 28.9.22
Зеленский босиб олинган ҳудудлардаги референдумлар натижасига изоҳ берди
Шавкат Мирзиёев темир йўл ва авиацияни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди
Жамият22:06 | 28.9.22
Шавкат Мирзиёев темир йўл ва авиацияни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди
Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Жамият21:33 | 28.9.22
Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
Жамият21:02 | 28.9.22
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият20:38 | 28.9.22
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди
Жамият, Тошкент вил.20:35 | 28.9.22
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди