
Янгиликлар19:16 | 1.2.23
Тошкентда янги автобус йўналиши йўлга қўйилдиСурхондарё вилоятининг Олтинсой туманида фуқаронинг уйидан 36 туп наша ўсимлиги аниқланди, дея хабар бермоқда «Постда».
Маълум қилинишича, туманнинг Экраз маҳалласида яшовчи эркакнинг хонадони ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўздан кечирилганида у ерда 36 туп наша гиёҳвандлик ўсимлиги ҳамда 15,11 грамм наша гиёҳвандлик моддаси уруғи борлиги аниқланган.
Таъкидланишича, топилган ўсимлик ва уруғлар ҳужжатлаштириб олинган. Эркакка нисбатан тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилган.
Аввалроқ пойтахтнинг Сергели туманидаги заводлардан бирида 1,9 тонна гиёҳвандлик воситалари ёқиб юборилгани ҳақида хабар берилганди.