Тошкентдаги Афғонистон бўйича конференция вазифаси нималардан иборат?

Ўзбекистонда 25–26 июль кунлари «Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт» халқаро конференцияси бўлиб ўтади. Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Юсуп Қобулжонов тадбирнинг асосий вазифаларини маълум қилди.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати

Унга кўра, конференциянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • Афғонистон йўналишида халқаро ҳамжамиятнинг мувофиқлаштирилган ҳаракатларини, ушбу мамлакатнинг иқтисодий тикланиши, афғон халқига шошилинч гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш;
  • Афғонистон янги ҳукумати томонидан жаҳон ҳамжамиятининг асосий талабларини (кенг вакиллик асосида ҳукумат тузиш, хотин-қизлар ҳуқуқларига риоя қилиш ва қизларнинг тўлақонли мактаб таълими олишини таъминлаш) бажариш жараёнини тезлаштириш масаласида халқаро самарали мулоқотни йўлга қўйиш. Бу Афғонистондаги миллий ярашув жараёнини охирига етказишнинг асосий шарти бўлади;
  • Афғонистон Муваққат ҳукумати томонидан ушбу мамлакат ҳудудидан қўшни давлатлар, минтақанинг бошқа давлатлари ва бутун дунё хавфсизлиги манфаатларига қарши фойдаланишга йўл қўймаслик бўйича олган мажбуриятларни тасдиқлаш;
  • Афғонистоннинг чет элдаги молиявий активларига қўйилган чековларни бекор қилиш, шунингдек, мамлакат ҳудудида транспорт-коммуникация ва энергетика соҳаларида турли инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш муҳимлигини тушунтириш.

Расмий вакилнинг таъкидлашича, мазкур лойиҳаларнинг амалга оширилиши нафақат минглаб иш ўринларини яратишга, афғон жамиятининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этишга, балки Афғонистон заминида узоқ кутилган тинчлик ва барқарорликни ўрнатишга хизмат қилади.

Аввалроқ 25–26 июль кунлари бўлиб ўтадиган конферецияда иштирок этиш учун Афғонистон муваққат ҳукумати ташқи ишлар вазири в.б. Амир Хон Муттақий бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга етиб келгани хабар қилинганди.

Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Жамият, Жиззах12:51 | 19.8.22
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Жамият11:30 | 19.8.22
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади