8:50 | 25.07.22 524

Андижонда «Matiz» ва «Damas» иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео

Оқибатда бир нафар йўловчи шифохонага ётқизилган

Андижон тумани «Мингўрик» МФЙда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир нафар йўловчи жароҳат олди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, «Damas» автомобили ҳаракатланиш вақтида йўлнинг қарама-қарши тарафидан келаётган транспорт воситасини ўтказиб юбормай, бурилиб юборган. Ва ушбу йўналишда келаётган «Matiz» «Damas»га келиб урилган.

«Асака–Андижон йўналишида ҳаракатланиб кетаётганимда йўлимдаги ‘Damasʼ бурилиб юборди. Тормозни босдим, шунда ҳам унга урилдим», — дейди «Matiz» ҳайдовчиси.

«Авария» оқибатида «Damas» ичида бўлган 30 ёшли фуқаро бош чаноқ қисмининг ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

ИИВ ЙҲХБ вакилининг маълумотларига кўра, Андижон вилояти ҳудудида содир бўлган ЙТҲлар транспорт воситалари турлари бўйича таҳлил қилинганда, ҳар учта автомобилнинг биттаси «Damas» русумли транспорт воситаси ҳисобига тўғри келмоқда.

Аввалроқ Наманганда ҳайдовчиси ухлаб қолган юк машинаси трейлерга урилгани, Қамчиқда «Nexia» тўхтаб турган «Isuzu» билан тўқнашгани тўғрисида хабар берилганди.