Бугун оқшоми. Рамзан Қодиров Мирзиёевга совға қилган отлар, айрим банклардаги валюта чекловлари, пасайиши кутилаётган ҳаво ҳарорати

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести.

Ваниҳоят, ваниҳоят, биз кутган кунлар яқин: Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи яримда ҳаво ҳарорати пасаяди.

Орзудаги Ўзбекистоннинг ҳар бир кўчаси
Фото: «Bugun.uz»

«Ўзгидромет»нинг маълум қилишича, ҳафтанинг иккинчи ярмида иссиқ об-ҳаво массаси Ўзбекистон ҳудудидан чекинади ва республика бўйича ҳарорат пасая бошлайди («Гидромет» — шакарсан, шакар!). Ҳафта охирига келиб, нисбатан салқин ҳаво массаси республиканинг барча ҳудудларини қамраб олади ва кўпчилик вилоятларда ҳаво ҳарорати 33-36 даражагача пасаяди, фақат энг чекка жанубда 39-41 даражага етади.

Ўша амалиёт яна қайтди: Шавкат Мирзиёевнинг ҳафталик иш графиги маълум қилинди. Президент матбуот котиби энди ҳар ҳафта шундай бўлишига ваъда беряпти.

Президентнинг ушбу ҳафтадаги иш графигида кўзда тутилган қатор тадбирлар рўйхати эълон қилинди. Унга кўра, давлат раҳбари бошчилигида бу ҳафта Тармоқ ва ҳудудларда ахборот технологияларини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор ўтказилади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шунингдек, 28–29 июль кунлари Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши бўлиб ўтади. Шавкат Мирзиёевнинг ташкилот ташқи ишлар вазирлари билан учрашуви кўзда тутилган.

Қайд этилишича, 25–26 июль кунлари Тошкентда Афғонистон бўйича халқаро конференция бўлиб ўтади ва унда 20 дан ортиқ давлат делегациялари иштирок этади. Уларга Президент мурожаати йўлланади. Президент матбуот котиби Шерзод Асадов бундан буён Шавкат Мирзиёевнинг фаолияти тўғрисида ОАВ вакиллари учун брифинглар ўтказиб бориш амалиёти давом этишини маълум қилди.

Ўзбекистондаги банклар нақд валюта ечиб олишда чекловлар жорий қилингани айтилди. Бизга шерик «Kommers.uz» нашри бир нечта банклар билан боғланди.

Журналист Азиза Қурбонова ўзининг Телеграмʼдаги каналида «Ипак йўли» банк томонидан «доллар ечиш»да чеклов ўрнатилгани хақида ёзди. «Kommers.uz» ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан ўрганиш олиб борди.

Фото: «Bugun.uz»

«Ипак йўли» банкнинг маълум қилишича, ҳақиқатан ҳам банк томонидан АҚШ доллари сотишда чеклов ўрнатилган. Унга кўра, валюта сотишда банкнинг турли филиалларида касса ҳолатига қараб юқори чегара белгиланган. Демак, айрим банкларда бунга чеклов ўрнатилгани бор гап. Аммо «Агробанк» расмийлари эса банк ва унинг филиалларида валюта сотиб олиш ва ҳисоб-рақамдан валюта ечишда ҳеч қандай чекловлар йўқлигини таъкидлаган.

Иқтисодчи блогер Отабек Бакиров бу вақтинчалик чоралар эканини ёзди. Унга кўра, нақд валютанинг навбатдаги йирик партияси бироз кечиккан.

«Нақд валюта етишмовчилиги билан ўтган ҳафта охири ва бугун кузатилаётган муаммолар тез орада бартараф этилишини кутиш мумкин. Манбаларга кўра, нақд валютанинг навбатдаги йирик партияси бироз кечикиб бўлсада, етиб келган ва тез орада тижорат банкларига етказилади. Логистика ва тақсимлаш жараёни бироз вақт олиши мумкин», деб ёзади иқтисодчи.

Сувга чўккан миллиардлар: Сузиш федерацияси мансабдорлари 1 млрд сўмни талон-торож қилгани аниқланди. Бу спорт федерациялари учун биринчи ҳолат эмас.

Ўзбекистон Сузиш федерацияси мансабдор шахслари ва бошқалар мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиб, жуда кўп миқдорда жамият манфаатига зарар етказишган. Бунинг учун ишлатилган схемалар ҳам ўта классик. Хусусан, терма жамоа ҳамда унинг захираси таркибига киритилмаган фуқаро Россия Федерациясининг Волгоград шаҳрида ўтказилган халқаро йиғинга юборилиб, 72 миллион сўм бюджет маблағлари асоссиз ишлатилган.

Фото: «Bugun.uz»

Шунингдек, 2021 йилнинг октябрь-декабрь ойларида жами 287 нафар спортчи «D» МЧЖга қарашли меҳмонхона хизматидан фойдаланмаган бўлса-да, фойдаланганлик ҳақида электрон ҳисоб-фактураларга сохта ёзувлар киритган ҳолда 1 миллиард сўмлик пул маблағи талон-торож қилинган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар бўйича жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу спорт федерациялари учун бу биринчи ҳолат эмас. Аввалроқ Волейбол федерацияси мансабдорлари 231 миллион сўм бюджет маблағини ўзлаштиргани аниқланган. Шунингдек, Каратэ федерациясининг собиқ раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслари ҳужжатларни қалбакилаштириш ва ўта йирик миқдорда бюджет маблағларини ўзлаштиришда айбланаётгани ҳақида хабар берилган.

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклаб, унга от совға қилди.

Қодиров Президентни камтарин ва меҳмондўст инсон, айни пайтда доно ва узоқни кўра оладиган сиёсатчи деб таърифлаган. Мирзиёев ватанига чин дилдан меҳр қўйган ва халқнинг ҳурматига сазовор бўлгани таъкидланган. Чеченистон раҳбари халқ номидан Ўзбекистон Президентига ўргатилган иккита от совға қилган.

«Қадирли катта акамиз, Шавкат Мирзиёев. Сизни 65 ёшингиз билан чин қалбимдан табриклайман, бахт ва омад тилайман. Мен отларни жуда яхши кўраман, сиз ҳам яхши кўришингизни биламан. Шунинг учун бутун халқимиз номидан ва шахсан ўз номимдан сизга отлар совға қилишга қарор қилдим. Сизга чин қалбимдан мустаҳкам соғлик, узоқ умр, шунингдек, қардош Ўзбекистонга тинчлик, барқарорлик ва фаровонлик тилайман!

Ўзбекистон юксалиб бораётганини, иқтисодиёти ва ижтимоий соҳасини жадал суръатларда ривожлантираётганини кўриш жуда қувонарли. Бундан ташқари, Шавкат Миромонович Россия билан яқин дўстона муносабатларни фаол ўрнатиб, ривожлантирмоқда. Аминманки, йиллар давомида дўстлигимиз фақат мустаҳкамланиб боради», — деган Қодиров.

Бошқа хабарлар пунктларда:

  • Ислом Каримов биринчи: Марказий Осиё президентларидан кимлар Маккага борган — фотo;
  • Ўзбекистонда вабо касаллиги аниқлангани ҳақидаги хабарлар рад этилди. Нурмат Отабеков вабо касаллиги бўйича батафсил маълумот берди;
  • Ўзбекистонда ҳукуматнинг 442 та қарори бекор қилинди.

Хўш, оламда нима гап?

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Умрага борди. У Каъбага кириш шарафига ҳам муяссар бўлган.

Таъкидланишича, бу Саудия Арабистони раҳбариятининг Қозоғистон раҳбарига нисбатан чуқур ҳурматли муносабатидан далолатдир.

Биз учун келажак муаммо: Францияда қурғоқчилик хавфи туфайли эшик очиқ ҳолда кондиционер ёққанларга жарима белгиланди. 

Франциянинг 88 департаментида қурғоқчилик хавфи туфайли сув истеъмолига чекловлар киритилди. Мамлакатда жазирама ва ёмғирнинг йўқлиги туфайли қурғоқчилик кучайиб бормоқда. Ҳолат юзасидан 88 та департаментда қурғоқчиликдан огоҳлантириш ва сув чекловлари эълон қилган.

Фото: «Bloomberg»

Пэи-де-ла-Луара ва Янги Аквитания минтақасининг баъзи департаментларида қурғоқчиликнинг қизил даражасини эълон қилган. У ерда сувдан ҳар қандай устувор мақсадларда, жумладан, қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш чекланган.

Франция шарқида эса хавф даражаси сариқ ёки тўқ сариқ рангда бўлиб, автомобилларни ювиш ва хусусий боғларда сувдан фойдаланишга чекловлар қўйилмоқда. Парижда эшиклари очиқ бўлган дўконларда кондиционерлардан фойдаланганлик учун жарима жорий этилган. Қоидабузарлар 150 еврогача жаримага тортилади.

Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.

«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Жамият14:46 | 28.9.22
«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Жамият14:16 | 28.9.22
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Жамият13:13 | 28.9.22
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди