Бухородаги далага ташлаб кетилган чақалоқнинг яқинлари қидирилмоқда

Бухоро вилояти Ғиждувон туманида 22 июль куни даладаги шийпонда 9 ойлик чақалоқ ташлаб кетилгани ҳақида хабар берилганди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси унинг яқинларини топишда ёрдам сўради.

Фото: Бухоро вилоят Ички ишлар бошқармаси

Маълум қилинишича, чақалоқнинг алоҳида белгилари: Осиё миллатига мансуб, жинси аёл, кўзи, қоши ва сочлари қора рангда, танасининг ранги қорачадан келган, тишлари ҳали ривожланмаган, ёши тахминан 8-11 ойлик.

«Ушбу чақалоқни, унинг яқин қариндошларини таниган ёки бирор бир маълумотга эга бўлган фуқаролардан қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб хабар беришларини сўраб қоламиз», дейилади мурожаатда.

Таъкидланишича, бу ҳақда хабар берган фуқаролар рағбатлантирилади. Бошқарма ҳамкорлик учун фуқароларга олдиндан миннатдорчилик билдирган.

Эслатиб ўтамиз, 8 февраль куни соат тахминан 02:00 да Тахтакўпир туманида яшовчи 2002 йилда туғилган А.К. чақалоқни дунёга келтириб, ўзи яшаб турган жойдан олдинроқдаги уй олдига ташлаб кетгани ҳақида хабар берилганди.

Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Жамият21:28 | 17.8.22
Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Жамият21:00 | 17.8.22
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Жамият20:43 | 17.8.22
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон20:12 | 17.8.22
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Жамият19:40 | 17.8.22
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Жамият19:09 | 17.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди