17:19 | 25.07.22 533

Дунё бўйлаб болаларга номаълум касаллик ташхиси қўйилмоқда

Олимлар бу бўйича олиб борган тадқиқотни эълон қилди

Сидней университетининг мушак-скелет тизими мутахассислари шифокорлар болаларга ташхис қўяётган «ўсиш оғриғи» ҳеч қандай тадқиқотда ўрганилмагани ва касалликнинг ўзи ҳам мавжуд бўлмаслиги мумкинлигини аниқлади. Уларнинг тадқиқоти «Pediatrics»да нашр этилди.

Фото: «Getty Imgaes»

Тадқиқотларга кўра, болаларнинг тахминан учдан бир қисми 1823 йилги тиббий китобда эслатиб ўтилган оғриқларни бошдан кечиради. Англия Миллий cоғлиқни cақлаш xизмати уларни одатда 12 ёшга келиб тўхтайдиган «иккала оёқдаги оғриқ» деб таърифлайди. Улар зарарсиз, лекин жуда оғриқли бўлиши мумкин.

Мутахассислар уларнинг пайдо бўлишига нима сабаб бўлганини билмайди, касаллик насл суриши таъкидланган. Шу билан бирга, Англия ССВ «ўсиш оғриғи» аслида суяк ёки мушакларнинг ўсиши жараёни билан боғлиқ эмаслигини тан олади. Баъзи ҳолларда, шифокорлар боланинг ўсишига ёмон муносабатда бўлган оғриқ жиддий касалликлар, шу жумладан саратон сабаб бўлиши мумкинлигини айтган.

Экспертлар бунга аниқлик киритиш учун «ўсиш оғриғи» келтириб ўтилган 147 та тадқиқотни ўрганган. Унда касалликнинг аниқ мезонлари йўқлиги, ташхисда қарама-қаршилик бўлгани аниқланган. Тадқиқотларнинг 80 фоиздан ортиғи «ўсиш оғриғи» бошланган пайтдаги болаларнинг ёшини кўрсатмаган.

Оғриқ қаерда жойлашгани ёки қачон бошлангани ҳақида ҳам батафсил маълумот берилмаган. Айримлар «ўсиш оғриғи»ни оёқ бўғимидалиги, бошқалар тиззада кузатилишини келтирган. Тадқиқотларнинг 48 фоиз касаллик кечқурун ёки тунда пайдо бўлишини ва 42 фоизи эса оғир такрорланишини маълум қилган. Баъзилар оғриқ мушакларга, бошқа тадқиқотларда эса бўғимларга қаратилганини айтган. Тадқиқотларнинг 95 фоизида ўсиш суръати ёки унинг мавжудлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот бўлмаган.

Олинган натижалар шуни кўрсатганки, бу ташхис шифокорлар тушунарсиз аломатлар ҳақида маълумот берадиган «ахлат қутиси»га ўхшайди. Муаллифларнинг фикрича, шифокорлар болалардаги «ўсиш оғриғи» ташхисини касаллик сабаби аниқланмагунча тўхтатиши керак.

Аввалроқ Африкада номаълум касалликдан уч киши вафот этганди. Шунингдек, Қозоғистонда номаълум касалликдан ҳайвонлар нобуд бўла бошлаганди.


Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

13:18 | 30.09.23 445
Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

12:01 | 30.09.23 261
Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 958
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 461
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 422
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 467