Фарғонада интим хизмат кўрсатган массажхона аниқланди — видео

Фарғона шаҳрида ўтказилган «Орият—2022» рейд тадбирида интим хизматлар ҳам кўрсатган массажхона ходимлари аниқланди. Бу ҳақда «Zamon» информацион дастурида хабар берилди.

Скрин: «Zamon»

Маълум қилинишича, мурожаатларга кўра айрим массажхоналар кўздан кечирилганда у ерда массаждан ташқари интим хизматлар ҳам кўрсатиб келингани аниқланган. Мижозлардан бири ходимга (қиз) хизмати эвазига 250 минг сўм берганини айтган.

Таъкидланишича, муассаса эгаллари ҳам воқеа жойига етиб келиб, интим хизматлар массажнинг бир қисми эканини маълум қилган. «Агар ‘relaxʼ массаж бўлса, унинг ичида бу хизматлар бўлиши мумкин. Сабаби эркак ва аёл киши бир хонада қолгандан кейин шундай бўлади. Қизлар ўз вазифасини бажарган», — дея ҳолатни изоҳлаган тадбиркор.

Маълум бўлишича, ушбу иш Фарғона шаҳри судида кўриб чиқилган. Мазкур ходимлар биринчи марта бундай ишларни қилаётгани ҳисобга олиниб, уларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 баробари (2 миллион 100 минг сўм) қийматида жарима тайинланган.

Аввалроқ Андижон шаҳрида массаж хизматлари кўрсатиш учун ажратилган бинода қўшмачилик билан шуғулланган аёл ушлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкент шаҳрида йўловчи аёлларга массаж таклиф қилган такси ҳайдовчисига суд ҳукми ўқилгани хабар қилинганди.

Наманганда «Қизил китоб»га киритилган балиқлар овлангани аниқланди
Жамият19:36 | 10.8.22
Наманганда «Қизил китоб»га киритилган балиқлар овлангани аниқланди
Ўзбекистонда «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони таъсис этилди
Жамият19:17 | 10.8.22
Ўзбекистонда «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони таъсис этилди
Тожикистон ҳарбийлари Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқитилади
Жаҳон19:01 | 10.8.22
Тожикистон ҳарбийлари Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқитилади
Тошкентда «Нархоз»га ўқишга киритиб қўйиш учун 3 минг доллар олган кабинет мудири ушланди
Жамият18:40 | 10.8.22
Тошкентда «Нархоз»га ўқишга киритиб қўйиш учун 3 минг доллар олган кабинет мудири ушланди
Шахмат олимпиадаси ғолибларига қандай давлат мукофотлари берилиши маълум бўлди
Жамият18:18 | 10.8.22
Шахмат олимпиадаси ғолибларига қандай давлат мукофотлари берилиши маълум бўлди
Бахтиёр Исломов Ўзбекистон Олий суди раиси лавозимига сайланди
Жамият17:53 | 10.8.22
Бахтиёр Исломов Ўзбекистон Олий суди раиси лавозимига сайланди