Фото: Марказий Осиё президентларидан кимлар Маккага борган?

Марказий Осиё давлат раҳбарлари турли йилларда Саудия Арабистонига ташриф буюриб, Маккада ҳаж зиёратини амалга оширган. Қуйида қайси президентлар ҳаж зиёратини амалга оширгани ҳақида маълумот берилади.

Фото: «IRCICA»

Ислом Каримов

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов Маккага ташриф буюрган постсовет давлатларининг биринчи раҳбари бўлган. Марҳум давлат раҳбари 1992 йил апрель ойида Маккага борган. Унга марҳум муфтий шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳамроҳлик қилган. Каримов муқаддас Каъбанинг ичига киришга муваффақ бўлган.

Фото: Ислом Каримов фонди

Ташриф давомида Саудия Арабистони қироли ва икки зиёратгоҳ қўриқчиси Фаҳд бин Абдулазиз Ислом Каримовга Каъбапўшнинг бир парчасини совға қилган. Унга олтин иплар билан «Оли Имрон» сурасининг 97-ояти ёзилган. Кейинчалик Ислом Каримов ушбу совғани Имом ал-Бухорий мажмуаси музейига топширган.

Нурсултон Назарбоев

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев 1994 йилда Ар-Риёдга биринчи сафарида Каъбани зиёрат қилган.

Кадр: Facebook / Akorda

Эмомали Раҳмон

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон икки марта Каъба ичига кириш бахтига мушарраф бўлган. Давлат раҳбари 2005 йил 5 декабрда Саудия Арабистони подшоҳи рухсати билан Каъбага кирган.

Иккинчи ташриф 2016 йилнинг январ ойида амалга ошган. Президент рафиқаси ва фарзандлари билан Маккага ташриф буюриб, у ерда кичик Ҳаж зиёратини адо этган.

Фото: Тожикистон президенти матбуот хизмати

Алмазбек Атамбаев

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоев 2014 йил декабрида Саудия Арабистонига расмий ташрифи чоғида Макка шаҳридаги кичик Умра ҳажини адо этган. Ташриф давомида Атамбаев мусулмонларнинг яна бир муқаддас шаҳри Мадинага ҳам ташриф буюрган ва у ердаги Муҳаммад пайғамбар масжидини зиёрат қилган.

Фото: «24.kg»

Сооронбай Жээнбеков

Қирғизистоннинг яна бир собиқ президенти Сооронбай Жээнбеков 2019 йил декабрь ойида Саудия Арабистонига ташрифи чоғида Макка шаҳрида кичик ҳаж (Умра) зиёратини амалга оширган.

Фото: «vb.kg»

Ота-ўғил Бердимуҳаммедовлар

Туркманистоннинг собиқ президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 2016 йилнинг май ойида Саудия Арабистонига ташрифида Маккага борган. У ерда вазирлар ҳамроҳлигида Ал Ҳарам масжидидаги муқаддас Каъбани зиёрат қилган.

Фото: «Хроника Туркменистана»

Шундан сўнг сиёсатчи Мадинага учиб, у ерда Муҳаммад пайғамбар масжидини зиёрат қилган.

Туркманистоннинг амалдаги президенти Сердар Бердимуҳамедов 2022 йил июнь ойи бошида ўғли билан кичик Умра зиёратини амалга оширган. Улар масжидга ташриф буюриб, у ерда намоз ўқиган.

Фото: «Хроника Туркменистана»

Қосим-Жўмарт Тўқаев

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 24 июль куни Макка шаҳрида кичик ҳаж зиёратини амалга оширган. Президент Каъбага кириш шарафига ҳам муяссар бўлган.

Фото: Қозоғистон президенти матбуот хизмати
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Андижон, Жамият23:07 | 7.8.22
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
Жамият21:00 | 7.8.22
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Жамият18:51 | 7.8.22
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жаҳон18:33 | 7.8.22
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Жамият, Жиззах17:29 | 7.8.22
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Жаҳон16:37 | 7.8.22
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма