Германия президенти саройи электрни тежаш учун ёритгичлардан узилади

Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер қароргоҳи электр энергиясини тежаш мақсадида тунда ёритилмайди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «DPA»

Мазкур маълумотни Германия раҳбари матбуот котиби эълон қилган. Энергетика инқирози туфайли Германия президентининг қароргоҳи бўлган Бельвю саройи фақат муҳим ташрифлар бўлган тақдирда тунги вақтда ёритилади. Саройнинг бино фасадини ёритиш май ойида ўчирилган. Ҳудуднинг ёритилиши хавфсизлик учун зарур бўлган даражада чекланган.

Бундан ташқари, энергияни тежаш доирасида саройни геотермал усул билан иситиш имконияти кўриб чиқилмоқда, бунинг учун аллақачон тупроқни бурғулаш бўйича бир нечта синов ишлари амалга оширилган.

Аввалроқ Шимолий Кипр Турк республикаси президенти саройи электрга тўловни амалга оширмагани учун таъминотдан узилганди. Қарз миқдори 36 минг турк лирасидан (тахминан 28 миллион сўм) ошиши айтилган. Шунингдек, Японияда энергияни тежаш режими жорий этилганди.

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди