Ҳиндистон Хитой билан чегарага қирувчи самолётлар жойлаштирди

Ҳиндистон Хитой билан чегарадаги Ладах ҳудудидаги аэродромларга «Rafale» қирувчи самолётларини жойлаштирди. Бу ҳақда ҳарбий манбаларга таяниб, «The Economic Times» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Чегара яқинида Хитой ҳарбий-ҳаво кучлари қирувчиларининг фаоллиги сабабли Ҳиндистон ҳарбий самолётларни қайта жойлаштиришга қарор қилган. Бу эса Хитой ва Ҳиндистон томонидан ишлаб чиқилган Ладах ҳудудида ўзаро ишончни мустаҳкамлаш чораларини бузиш ҳисобланади.

Манбаларнинг таъкидлашича, июнь ойининг охиридан бошлаб Хитой самолётларининг Ҳиндистон чегарасидан 10 километр масофада парвозлари кўпайган.

Маълумот учун, 2020 йилнинг май ойида Хитой ва Ҳиндистон давлат чегарасидаги Ладах тоғли ҳудудида тўқнашув юзага келган, оқибатда икки томондан қурбонлар бўлган. Ҳиндистон ва Хитой бу ҳудудга оғир артиллерия, танк ва самолётларни жойлаштирган. Февраль ойида ҳарбий ва дипломатик даражадаги бир қатор музокаралардан сўнг Пекин ва Нью-Деҳли чегара чизиғидан қўшинларни ўзаро олиб чиқишни бошлаган, аммо бу ҳали ҳам якунланмаган.

Аввалроқ Хитой Ҳиндистон билан чегарада вертолёт базалари қўраётгани маълум қилинганди. Шунингдек, икки давлат ўртасидаги уруш эҳтимоли баҳоланган.

Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Жамият20:43 | 17.8.22
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон20:12 | 17.8.22
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Жамият19:40 | 17.8.22
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Жамият19:09 | 17.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Зеленский Қрим аҳолисини Россия ҳарбий объектларига яқинлашмасликка чақирди
Жаҳон19:05 | 17.8.22
Зеленский Қрим аҳолисини Россия ҳарбий объектларига яқинлашмасликка чақирди
«Қорақалпоғистонда мингдан ортиқ инсон айбсиз бўлгани учун эмас, яхши ният намойиши сифатида қўйиб юборилган» — Алишер Қодиров
Жамият, Қорақалпоғистон18:42 | 17.8.22
«Қорақалпоғистонда мингдан ортиқ инсон айбсиз бўлгани учун эмас, яхши ният намойиши сифатида қўйиб юборилган» — Алишер Қодиров