12:43 | 25.07.22 168

iPhone 14’нинг камера блоки намойиш қилинди

Камерадаги ўзгариш смартфон нархини ошириши кутилмоқда

Apple’нинг сентябрда тақдимоти бўлиб ўтадиган iPhone 14 смартфонининг камера блоклари намойиш қилинди. Бу ҳақда «Gadget Tendency» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Тармоқда iPhone 14, iPhone 14 Max , iPhone 14 Pro ва iPhone 14 Pro Max смартфонларининг камера блоки пайдо бўлган. Тасвир орқали линзалар орасида деярли бўшлиқ бўлмаслигини тушуниш мумкин. Бундан ташқари, аввалги авлодга қараганда анча каттароқ камера модуллари пайдо бўлиши кутилмоқда.

Бу ўзгаришлар смартфонлар нархини ошириши таъкидланган. Жумладан, iPhone 14 Pro 1100 доллардан бошланиши бу аввалги смартфон сериясига нисбатан 100 долларга кўплиги прогноз қилинган.

Фото: «Gadget Tendency»