Исроилда коррупция туфайли прокурорларни қатл қилиш таклиф қилинди

Исроилнинг «Ликуд» партияси фаоли Бен Шушан давлат прокуратурасининг юқори мартабали прокурорларини коррупция сабабли қатл қилишни таклиф қилди. Бу ҳақда «The Jerusalem Post» хабар берди.

Фото: «Herald»

Расмий кейинроқ бу гапни ҳазил сифатида айтганини таъкидлаган. Бироқ, унинг баёноти танқидларга сабаб бўлган.

«Менда жуда кўп экстремал қараш бор, лекин муаммони тез ҳал қилади. Хусусан, мен суд жараёни уюштириб, лавозимидан коррупция мақсадида фойдаланганларни танлаб, уларни чиройли оқ девор олдига қўйиб, қатл қилардим», — деган у.

Орадан кўп ўтмай, Исроил ҳукуматининг «Авода» партиясидан аъзоси Наама Лазими полицияга Шушан устидан шикоят қилиб, уни қотилликни қўзғатганликда айблаган.

«Ликуд» партияси вакилларининг прокурорларга нисбатан танқиди Исроилнинг собиқ бош вазири Бенжамин Нетаньяхуга қарши коррупция иши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бунга унга нисбатан очилган суд ишининг секинлашиши сабаб бўлмоқда.

Жумладан, 2020 йилдан бери Нетаньяхуга нисбатат суд жараёни олиб борилмоқда. Биринчи жиноий иш Нетаньяхунинг бадавлат дўстларидан юз минглаб долларлик совғалар олгани бўйича қўзғатилган. Иккинчиси эса, Исроилнинг йирик газетасида унинг ишини ижобий ёритишни ўз ичига олади. Учинчиси «4000 иш» номини олган бўлиб, Нетаньяху Исроилнинг «Bezeq» телекоммуникация компанияси билан юзлаб миллион долларлик шартнома тузган. Шартнома доирасида собиқ бош вазирнинг фаолияти «Walla» янгиликлар сайтида ижобий ёритилиши керак бўлган.

Аввалроқ Исроилда ҳайвонларга қўпол муомалада бўлганлар 5 йилга қамалиши ҳақида хабар берилганди.

Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Андижон, Жамият23:07 | 7.8.22
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
Жамият21:00 | 7.8.22
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Жамият18:51 | 7.8.22
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жаҳон18:33 | 7.8.22
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Жамият, Жиззах17:29 | 7.8.22
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Жаҳон16:37 | 7.8.22
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма