Жиззахда «Nexia» ҳайдовчиси 69 ёшли пиёдани уриб, воқеа жойидан қочиб кетди — видео

Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетди, деб хабар берди вилоят ИИБ ахборот хизмати.

Кадр: Telegram

Ички ишлар органларига Мирзабулоқ МФЙ ҳудудидан ўтган 4R-41 автомобиль йўлининг 1 километрида номаълум транспорт воситаси йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Аниқланишича, ҳодиса соат 22:40 ларда содир бўлган бўлиб, туманнинг «Бахт» маҳалласида яшаган 69 ёшли жабрланувчи олинган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.

Олиб борилган тезкор қидирувлар натижасида, йўл-транспорт ҳодисасини содир этиб қочиб кетган «Nexia» ҳайдовчиси аниқланган. У Зарбдор тумани Нуробод МФЙда яшовчи 23 ёшли фуқаро бўлиб чиққан. Ҳайдовчининг айтиши бўйича, у йўлда ётган ҳолда бўлган фуқаронинг устидан машинани ҳайдаб ўтиб кетган.

«Автомобилнинг олд давлат рақам белгисини ушлаб турувчи мосламаси синиқ бўлаклари воқеа жойида тушиб қолгани ҳамда топилган синиқлар солиштирилганда, мазкур транспорт воситасига мос келаётгани аниқланди», — дейди ЙҲХ бўлими бошлиғи Элдор Мамашарипов. Айни вақтда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундан олдин, Қашқадарёда ҳайдовчи машинасида 2 пиёдани уриб, қочиб кетгани, Тошкент вилоятида «Labo» пиёдани уриб, воқеа жойидан яширингани тўғрисида хабар берилганди.

Хитойда жазирама иссиқ давомийлиги рекорд ўрнатди
Жаҳон22:12 | 17.8.22
Хитойда жазирама иссиқ давомийлиги рекорд ўрнатди
Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Жамият21:28 | 17.8.22
Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Жамият21:00 | 17.8.22
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Жамият20:43 | 17.8.22
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон20:12 | 17.8.22
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Жамият19:40 | 17.8.22
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео