Ўзбекистонда 2016 йилдан бери қанча шахсга фуқаролик берилгани маълум бўлди

Ўзбекистонда 2016 йилнинг декабрь ойидан ҳозирги кунга қадар Президентнинг 97 та фармонига асосан жами 23 минг 310 нафар шахсга фуқаролик берилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Ўтган етти йил ичида энг кўп 2019 йилда фуқаролиги бўлмаган шахслар мамлакат фуқаролигига қабул қилинган — 6 318 нафар. Шунингдек:

  • 2016 йилда – 179 нафар;
  • 2017 йилда – 1064 нафар;
  • 2018 йилда – 2760 нафар;
  • 2019 йилда – 6318 нафар;
  • 2020 йилда – 8127 нафар;
  • 2021 йилда – 4567 нафар;
  • 2022 йилда – 295 нафар фуқаро Ўзбекистон фуқаросига айланган.

Маълумот учун, 1992 йилдан 2016 йилга қадар мамлакатда жами 482 нафар фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон фуқаролигини олган. Яъни 1991 йилдан 2007 йилга қадар республикада жами 482 нафар фуқаролиги бўлмаган шахсларга фуқаролик берилган бўлса, 2007 йилдан 2016 йилнинг декабрь ойига қадар Ўзбекистон фуқаролиги ҳеч кимга берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг мартида Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Ўзбекистон фуқаролиги масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланганди. Низомга кўра, фуқаролик масалалари юзасидан илтимоснома ва аризалар мамлакат ҳудудида яшаб турган шахс томонидан доимий яшаш жойидаги ички ишлар органига, мамлакатдан ташқарида яшовчи шахс томонидан Ўзбекистоннинг консуллик муассасаси, шунингдек Ўзбекистон дипломатик ваколатхонасининг консуллик бўлимига топширилади.

Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Андижон, Жамият23:07 | 7.8.22
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
Жамият21:00 | 7.8.22
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Жамият18:51 | 7.8.22
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жаҳон18:33 | 7.8.22
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Жамият, Жиззах17:29 | 7.8.22
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Жаҳон16:37 | 7.8.22
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма